Тошкент шаҳрига кириб келишдаги йўл-патруль постидан бошлаб М-39 автомагистраль бўйлаб 6-7 кмга чўзилган катта тирбандлик юзага келган. Ҳар куни шунақа бўладими ёки фақат бугун шунақами, аниқ билмадим, балки билгичлар изоҳларда ёзишар.
Онлайн харита хизматлари тирбандлик охиридаги машиналарга Тошкент шаҳрига кириб олиши учун 1 соат вақт кетади, дея баҳоламоқда.
👉 @xushnudbek 👈
Тошкентнинг жануби-ғарбидаги Минерал сувлар пости олдидаги тирбандликни айтяпман.
Постдан юз метр нарида кескин нишаблик бор, шу сабабли, кунда бўлмаса, кун ора шу жойда авария рўй беради.
Постдаги ППХ ходимлари қўлдан келганча чора кўришади, лекин инфратузилма яхшиланмаса, аҳвол ёмон.