Шу билан тест жараёнларидан олдин ташкил қилган овозли чат марафони ўз ниҳоясига етди. Барча иштирок этган спикерларимиз ҳамда вақт ажратиб бизни тинглаган обуначиларимизга чексиз миннатдорлик билдираман.
Худо хоҳласа, яқин кунларда абитуриентлар учун шу каби марафонни яна ўтказамиз. Фақат бу сафар муваффақиятга эришган жамоатчилик фаоллари, диний уламолар, таниқли блогерлар иштирок этишини режа қиляпмиз. Аниқ бўлганда канал орқали хабар берамиз.