Супер-контрактга қабул қилишда аризанинг қачон берилгани аҳамиятга эга эмас, баллар кетма-кетлигига қаралади

Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, абитуриентларни оширилган тўлов-контракт шарти билан қўшимча ўринларга қабул қилишда тўпланган баллар миқдорига қаралади. Яъни дастлаб ўқишга кира олмаганлар орасидаги энг юқори балл тўплаганларга имкон берилади.

Баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги абитуриент супер-контрактда ўқишни рад этган ёки умуман ариза бермаган бўлса, рўйхатдаги кейинги абитуриент қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

Эслатиб ўтаман, эртага — 1 октябрь супер-контрактда ўқиш учун ариза беришнинг охирги куни. Аризани онлайн равишда t-kontrakt.edu.uz сайти орқали берса бўлади.


👉 @xushnudbek 👈

997 comments

Show 100 more comments
Mehnat muhofazasi va texnika xafsizligi kantrak tulovi qancha kim biladi
nozim_istamov
xushnudbek akaga qanday yozsa boladi telegramdan
Мангаям кере Инстаграм дан ёздим караганлариям ё хали
Bugun yana qayta onlayn ariza tashlab quydim ziyoni bulmasa kere a
Wartnoma 1cidan keyin ciqadi diyiwudi wunaqami
1 gaca ariza qabul qladi keyn qabul qlib tasdiqlanadi
Assalamu aleykum sayt nechigacha ishlidi ochilmayaptiku
Олий ўқув юртларига кириш учун шунча квота ажратиляпти ва ёшларни билим олишларига ҳамда олий маълумотли бўлишига имкониятлар яратилмоқда. Бироқ лекин деган жойи борда. Энг ачинарлиси, олий маълумотли ёшларни неча фоизи иш билан таъминланмоқда ва нечи фоизи олий маълумотли бўла туриб кўчада ёки ўзга юртларда оддий ишчи бўлиб ишлаб юришибди. Квота ажратиш билан паралел равишда битирувчи талабалар учун ҳақий иш жойларини яратиш керак. Бизда 2021 йил фалон даврида фалонча иш ўринлари ташкил этилди деб президентга хисобот берилади, лекин ишсизлар сони камаймайди. Бундан ташқари, кўп давлат идораларида номзодларни ишга қабул қилишда унинг иш тажрибаси 2 йил ёки ундан юқори бўлсин деб талаб қўйишади. Талабада иш тажриба нима қилсин. Шуларни бир қайта кўриб чиқиш керак.
Ertgacha ishliydi ertaga ohirgi kun
☠︎︎🅓︎☠︎︎🅞︎☠︎︎🅢︎☠︎︎🅣︎☠︎︎🅞︎☠︎︎🅝︎☠︎︎
Menga 3.3 ball yetmay qolgan superga ariza tashlagandim qancha pul bo‘lar ekan u
Show next 100 comments