❗️Мантиқсизлик ҳақида: абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?
#abituriyent

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорининг 2-бандига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан энг максимал балл берилади ва абитуриент чет тилидан тест ишламайди:

инглиз тили учун — IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, CAE FCE ҳамда миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

япон тили учун —JLPT №2 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

немис тили учун — Goethe-Zertifikat, DSD, Test DAF ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

француз тили учун — DELF, TCF4 ёки ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича В2 ва ундан юқори даража.

‼️ ХУЛОСА: бу дегани жорий йилда фақат B2 даражадаги сертификати борларгина тестдан озод қилиниб, максимал балл тарзидаги имтиёзга эга бўлади. Ўтган йилдагидек B1 даражага имтиёз берилмайди!

✅ Фақат биргина истисно, 2019 йил 1 январга қадар B1 миллий сертификат олган абитуриентлар, сертификатнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса, B1 даража билан ҳам максимал балл олишади. Бу қоида фақат ДТМ берган сертификатларга тааллуқли, IELTS ёки бошқа тизимларга алоқаси йўқ.

***

☝️ШАХСИЙ ФИКРИМ: ўтган йили ҳам ушбу қарор қабул қилинганда ўз эътирозларимни айтган эдим. Яъни бакалавр учун имтиёз бериш даражасини B2 га кўтариб қўйиш мантиқсиз иш бўлган.

Биринчидан,
B2 даража ҳатто кўплаб чет тили ўқитувчиларининг ўзида йўқ.

Мактабларда чет тилини ўқитиш даражасини ҳаммамиз яхши биламиз, бу ҳеч кимга сир эмас. Президент Фармони билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида B1-CEFR даражасида инглиз тилини ўзлаштирган мактаб битирувчилари сонини 2019 йилда 10%, 2021 йилда 20%, 2025 йилда 50% ва 2030 йилга борибгина 100%га чиқариш режа қилинган. Бу ҳали B1 даража ҳақидаги режа. B2 га йўл бўлсин.

Шундай шароитда абитуриентлардан имтиёз учун B2 даража талаб қилиш қай даражада тўғри?

Иккинчидан, 395-сонли ВМ қарорига кўра, магистратура имтиҳонларида ҳам B2 даража бўлса имтиҳонларсиз максимал балл берилади. Энди оддий мантиқни ишга солингда, айтинг, нима учун бакалаврга ҳам, магистратурага ҳам бир хил билим талаб қилиняпти? Қани мантиқ?

Учинчидан, қарорга кўра хорижий тилларга ихтисослашган йўналишларга (масалан инглиз тили филологияси) ҳам, тилга ихтисослашмаган йўналишларга (масалан пенсия иши ёки статистика) ҳам B2 даража талаб қилинади. Қани мантиқ?

Хорижий тилларга ихтисослашган йўналишлар учун B2 даражани сақлаб қолган ҳолда, қолган барча йўналишларга B1 даража учун ҳам имтиёз бериш керак.

Тўртинчидан, ўтган сафар ҳам айтганимдек, B2 даража ёшлар ўртасида чет тилларини ўрганишга бўлган мотивациясини кескин ўлдиради. Чунки B1 даража талаби бирмунча уддалаш осон бўлгани сабабли минглаб ёшларимиз шу баҳона ёппасига хорижий тилларни ўрганишга урғу бераётган эди. Бу эса жамият келажаги учун жуда муҳим фактор.

Лекин B2 даража кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилади ва улар тинчгина сертификатга эмас ДТМ тестига тайёрланиб қўя қолади. Аммо тестда эшитиш, гапириш, ёзиш кўникмалари шарт эмас, шунинг учун ёшлар фақат тестга тайёрланади холос. Бошқача айтганда тилни чала ўрганади ёки умуман ўрганмасдан тестда таваккал белгилаб чиқади. Бундан кимга фойда? Ундан кўра, сертификатлар учун енгилроқ талаб қўйиб, ёшларни хорижий тилларга қизиқтирган яхши эмасми?

Хуллас, кўриб турганингиздек, ушбу қарорда мантиқсизликлар кўп. Шахсий фикримча, токи халқ таълимидаги сифат талаб даражасига етгунча, бундай баланд талабларни қўймаслик керак.

Шу кунларда қабул жараёнларига оид кўплаб қарорлар ўзгариши кутилмоқда, балки шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу мантиқсизликка ҳам чек қўйилса яхши бўлармиди? Нима дедингиз?


👉 @xushnudbek 👈

1044 comments

Show 65 more comments
🦋Тохировна🦋
Zarii
Aralashish kk siyosat bu xalqimizga munosobat uziga taalluqli iwga aralawmaslikni odat qilgan xalqimiz bu siyosatiga bowqalar aralashuviga yo'l qo'yib beryapti.
Шундай кушиламан. Утган йилгилар учун имтиёз бор. Лекин шу йил битирувчилари учун факат паспорт ва ассетат дейишаябди. Имтиёзга хакимиз ёкми?
Лекин бошка савол хам бор, нега IELTSдан 5.5. ололмаган талабага тест синовларидан максимал бал бериш керак? Улда-жулда тайёрланиб хам IELTSдан 5.5 олиш осонку.
ha! agar ta'lim tizimi tubdan isloh qilinmas ekan rivojlanish,yuksalish degan so'larni batamom esdan chiqarishimizga to'g'ri keladi haqiqatdan ham ta'limda isloh qilinishi kerak bo'lgan muammolar naaavaalomm
Bizada hammasini bilintribqoyib yozushadide, shunchun oqigim kemidi uzb blogerlarini
Хушнуд ака фақат чет тилларига ихтисослашганларига В2 ни маслаҳат берибсиз.Буям мантиқсизликмасми?Чет тили бўйича ҳужжат топширганам пенсия иши бўйича топширганам бир хил тизимда ўқиганку.Иккаласиям бир хил бўлиши керак менимча.Қанақа даража бўлишидан қатъий назар.
Shu 11-sinf darsligi ham b1 ning ikkinchi qismi qanday qilib imtihonda b2 🤔
<•••>
Endi sinim siyosatga aralashmagan maqul
Oʻz siyosatida qiziqmagan xalqni nodon siyosatchilar boshqaradi degan gap bor ,
bu degani bu yili 5.5 dan balandlar ielts boliwi kerakmi yoki umuman ielts qabul qilinmaydimi
To‘ppa to‘g‘ri. Barakalla!
<•••>
Endi sinim siyosatga aralashmagan maqul
Qiziqde siyosat bu xalq. Bza ertaga bolajek professional kadr bo'lamiza Insha'Allah. Hammasini tushunadigan miya egamiza. Shunchaki bizaga o'raganishga quley vaziyat kere. Va bu borada Davlatimizgina quleyli yaratadi dib o'yliman...
Abdulaziz
Judayam zoʻr mavzuni koʻtaribsiz Xushnud aka
Normatov Erkin
Qabul kvotalari haqida yangilik yo'qmi.
Nargiza Mamaraximova
Ассалому алайкум Хушнудбек Давлат тест маркази кириш имтихонлари колдирилиши мумкин деган хабар берди аниклик киритиб берсангиз Рахмат
Bumbilan davlat kichik biznesni himoya qilepti (repititorlar ham soliq to'lovchi)
<•••>
Endi sinim siyosatga aralashmagan maqul
Nimaga unqa deyapsiz buni tagida katta mehnat borku
Show next 100 comments