❗️Мантиқсизлик ҳақида: абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?
#abituriyent
Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли
қарорининг 2-бандига кўра,
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан
энг максимал балл берилади ва абитуриент чет тилидан тест ишламайди:
инглиз тили учун — IELTS 5,5
(бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, CAE FCE ҳамда миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;
япон тили учун —JLPT №2 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;
немис тили учун — Goethe-Zertifikat, DSD, Test DAF ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;
француз тили учун — DELF, TCF4 ёки ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича В2 ва ундан юқори даража.
‼️ ХУЛОСА: бу дегани жорий йилда фақат B2 даражадаги сертификати борларгина тестдан озод қилиниб, максимал балл тарзидаги имтиёзга эга бўлади. Ўтган йилдагидек B1 даражага имтиёз берилмайди!
✅ Фақат биргина истисно,
2019 йил 1 январга қадар B1 миллий сертификат олган абитуриентлар, сертификатнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса, B1 даража билан ҳам
максимал балл олишади. Бу қоида фақат
ДТМ берган сертификатларга тааллуқли, IELTS ёки бошқа тизимларга алоқаси йўқ.
***
☝️ШАХСИЙ ФИКРИМ: ўтган йили ҳам ушбу қарор қабул қилинганда ўз эътирозларимни
айтган эдим. Яъни бакалавр учун имтиёз бериш даражасини
B2 га кўтариб қўйиш мантиқсиз иш бўлган.
Биринчидан, B2 даража ҳатто кўплаб чет тили ўқитувчиларининг ўзида йўқ.
Мактабларда чет тилини ўқитиш даражасини ҳаммамиз яхши биламиз, бу ҳеч кимга сир эмас.
Президент Фармони билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида
B1-CEFR даражасида инглиз тилини ўзлаштирган
мактаб битирувчилари сонини 2019 йилда
10%, 2021 йилда
20%, 2025 йилда
50% ва 2030 йилга борибгина
100%га чиқариш режа қилинган. Бу ҳали B1 даража ҳақидаги режа. B2 га йўл бўлсин.
Шундай шароитда абитуриентлардан имтиёз учун B2 даража талаб қилиш қай даражада тўғри?
Иккинчидан, 395-сонли ВМ қарорига кўра,
магистратура имтиҳонларида ҳам
B2 даража бўлса имтиҳонларсиз максимал балл берилади. Энди оддий мантиқни ишга солингда, айтинг, нима учун бакалаврга ҳам, магистратурага ҳам бир хил билим талаб қилиняпти? Қани мантиқ?
Учинчидан, қарорга кўра
хорижий тилларга ихтисослашган йўналишларга (масалан инглиз тили филологияси) ҳам, тилга ихтисослашмаган йўналишларга (масалан
пенсия иши ёки
статистика) ҳам B2 даража талаб қилинади. Қани мантиқ?
Хорижий тилларга ихтисослашган йўналишлар учун B2 даражани сақлаб қолган ҳолда, қолган барча йўналишларга B1 даража учун ҳам имтиёз бериш керак.
Тўртинчидан, ўтган сафар ҳам айтганимдек, B2 даража ёшлар ўртасида чет тилларини ўрганишга бўлган
мотивациясини кескин ўлдиради. Чунки B1 даража талаби бирмунча уддалаш осон бўлгани сабабли
минглаб ёшларимиз шу баҳона ёппасига хорижий тилларни ўрганишга урғу бераётган эди. Бу эса жамият келажаги учун жуда муҳим фактор.
Лекин B2 даража кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилади ва улар тинчгина сертификатга эмас
ДТМ тестига тайёрланиб қўя қолади. Аммо тестда
эшитиш, гапириш, ёзиш кўникмалари шарт эмас, шунинг учун ёшлар фақат тестга тайёрланади холос. Бошқача айтганда
тилни чала ўрганади ёки умуман ўрганмасдан тестда таваккал белгилаб чиқади. Бундан кимга фойда? Ундан кўра, сертификатлар учун енгилроқ талаб қўйиб, ёшларни хорижий тилларга қизиқтирган яхши эмасми?
Хуллас, кўриб турганингиздек, ушбу қарорда мантиқсизликлар кўп. Шахсий фикримча, токи
халқ таълимидаги сифат талаб даражасига етгунча, бундай баланд талабларни қўймаслик керак.
Шу кунларда қабул жараёнларига оид кўплаб қарорлар ўзгариши кутилмоқда, балки шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу мантиқсизликка ҳам чек қўйилса яхши бўлармиди? Нима дедингиз?
👉 @xushnudbek 👈
Shu fikrimga ustozla busa oramizda, abituriyentlar busa fikr qoldirila
Iloji boʻlsa Xushnudbek aka ham fikr bersala...
Техникум, коллежларга 11 синфни битирган, қўлида давлат томонидан барча фанлардан баҳолари туширилган шаҳодатномаси бўла туриб, уни яна қайтадан шу фанлардан имтиҳон қилиш, мантиқсизлик эмасми.
Таълим соҳасида имтиёз бериш мантиқсизлик эмасми. Имтиёз билан ОТМга кириб, уни битирган ўртамиёнадан паст билимли мутахассис жамиятда ҳам худди шундай фаолият олиб бориб, жамият тараққиётини ҳам ўртамиёнадан паст бўлишига олиб келиши мантиқсизлик эмасми?
ОТМларда битирув имтиҳонларини махсус павилионларда минглаб камералар кузатувида ДХХ, Миллий гвардия, ИИБ қатъий назоарат остида шаффоф ташкил қилиш ўрнига, ОТМларга кириш имтиҳонларини қаттиқ назоратда ўтказиш мантиқсизлик эмасми?
ТАлабаларнинг тўлов шартнома ёки гранд асосида ўқишни ҳар ўқув йили якунларида қайта кўриб чиқмасдан, ОТМга кириш имтиҳони натижасига қараб ўқишни битиргунча ўзгартирмаслик мантиқсизлик эмасми?
Ҳушнудбек, сиз ҳуқуқшуноссиз. Ҳозирги таълим тизимидан мантиқ қидириб оввора бўлманг! В1, В2, ва башқаларни кимга кераги бор? бу нарсалар фақат коррупция авж олишига сабаб бўлади. Таълим тизимида ягона баҳолаш эъталони бўлиши керак. Агар ОТМларга кириш эмас, битириш имтиҳонлари ўта кчли назорат остида олинганида эди, ҳеч ким ОТМга пора бериб ўқишга кирмас эди, Ҳеч ким ОТМда пора бериб ўқимас эди. ОТМларнинг реал салоҳияти ҳам ҳаққоний намоён бўлар эди. ОТМларнинг рейтингини ОТМда ишлаётган профессор академиклар сони, ОТМда ўқиётган чет эллик талабалар сонига қараб эмас, тайёрлаган мутахассисларининг сифатига қараб баҳоланар эди. Ота-оналар, битирувчилар ОТМларга кириш имтиҳонларини эмас, ОТМни битириш имтиҳонларини ҳаяжон билан кутишлари керак.
Aka sizga xalq nomidan bir iltimos: shu yuqorida takidlangan masalani kuchga kirishida amaliy yordam bering. Kimga, qayerga murojat qilishni bilasizku!!!