❗️Мантиқсизлик ҳақида: абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак?
#abituriyent

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 йилдаги 395-сонли қарорининг 2-бандига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги даражалар акс этган сертификатлар бўлганда, чет тилидан энг максимал балл берилади ва абитуриент чет тилидан тест ишламайди:

инглиз тили учун — IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл), TOEFL IBT 72, CAE FCE ҳамда миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

япон тили учун —JLPT №2 ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

немис тили учун — Goethe-Zertifikat, DSD, Test DAF ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

француз тили учун — DELF, TCF4 ёки ёки миллий сертификат бўйича B2 ва ундан юқори даража;

бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича В2 ва ундан юқори даража.

‼️ ХУЛОСА: бу дегани жорий йилда фақат B2 даражадаги сертификати борларгина тестдан озод қилиниб, максимал балл тарзидаги имтиёзга эга бўлади. Ўтган йилдагидек B1 даражага имтиёз берилмайди!

✅ Фақат биргина истисно, 2019 йил 1 январга қадар B1 миллий сертификат олган абитуриентлар, сертификатнинг амал қилиш муддати ўтмаган бўлса, B1 даража билан ҳам максимал балл олишади. Бу қоида фақат ДТМ берган сертификатларга тааллуқли, IELTS ёки бошқа тизимларга алоқаси йўқ.

***

☝️ШАХСИЙ ФИКРИМ: ўтган йили ҳам ушбу қарор қабул қилинганда ўз эътирозларимни айтган эдим. Яъни бакалавр учун имтиёз бериш даражасини B2 га кўтариб қўйиш мантиқсиз иш бўлган.

Биринчидан,
B2 даража ҳатто кўплаб чет тили ўқитувчиларининг ўзида йўқ.

Мактабларда чет тилини ўқитиш даражасини ҳаммамиз яхши биламиз, бу ҳеч кимга сир эмас. Президент Фармони билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида B1-CEFR даражасида инглиз тилини ўзлаштирган мактаб битирувчилари сонини 2019 йилда 10%, 2021 йилда 20%, 2025 йилда 50% ва 2030 йилга борибгина 100%га чиқариш режа қилинган. Бу ҳали B1 даража ҳақидаги режа. B2 га йўл бўлсин.

Шундай шароитда абитуриентлардан имтиёз учун B2 даража талаб қилиш қай даражада тўғри?

Иккинчидан, 395-сонли ВМ қарорига кўра, магистратура имтиҳонларида ҳам B2 даража бўлса имтиҳонларсиз максимал балл берилади. Энди оддий мантиқни ишга солингда, айтинг, нима учун бакалаврга ҳам, магистратурага ҳам бир хил билим талаб қилиняпти? Қани мантиқ?

Учинчидан, қарорга кўра хорижий тилларга ихтисослашган йўналишларга (масалан инглиз тили филологияси) ҳам, тилга ихтисослашмаган йўналишларга (масалан пенсия иши ёки статистика) ҳам B2 даража талаб қилинади. Қани мантиқ?

Хорижий тилларга ихтисослашган йўналишлар учун B2 даражани сақлаб қолган ҳолда, қолган барча йўналишларга B1 даража учун ҳам имтиёз бериш керак.

Тўртинчидан, ўтган сафар ҳам айтганимдек, B2 даража ёшлар ўртасида чет тилларини ўрганишга бўлган мотивациясини кескин ўлдиради. Чунки B1 даража талаби бирмунча уддалаш осон бўлгани сабабли минглаб ёшларимиз шу баҳона ёппасига хорижий тилларни ўрганишга урғу бераётган эди. Бу эса жамият келажаги учун жуда муҳим фактор.

Лекин B2 даража кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилади ва улар тинчгина сертификатга эмас ДТМ тестига тайёрланиб қўя қолади. Аммо тестда эшитиш, гапириш, ёзиш кўникмалари шарт эмас, шунинг учун ёшлар фақат тестга тайёрланади холос. Бошқача айтганда тилни чала ўрганади ёки умуман ўрганмасдан тестда таваккал белгилаб чиқади. Бундан кимга фойда? Ундан кўра, сертификатлар учун енгилроқ талаб қўйиб, ёшларни хорижий тилларга қизиқтирган яхши эмасми?

Хуллас, кўриб турганингиздек, ушбу қарорда мантиқсизликлар кўп. Шахсий фикримча, токи халқ таълимидаги сифат талаб даражасига етгунча, бундай баланд талабларни қўймаслик керак.

Шу кунларда қабул жараёнларига оид кўплаб қарорлар ўзгариши кутилмоқда, балки шу фурсатдан фойдаланиб, ушбу мантиқсизликка ҳам чек қўйилса яхши бўлармиди? Нима дедингиз?


👉 @xushnudbek 👈

1044 comments

Show 100 more comments
Хуршида Гулямовна
qanday murojat qilsa bo`ladi
shahar yoki tumanizda prezident qabulxonasi bor wunga borib prezidentga murojatnoma yozasz
Давронбек
Хеч кандай имтиез кераги йук. Факат чет тилига тайёрланиб 100 фоизлик имтиез билан хам укишга кириш имконяти юзага келади. Билими булса тестни ишлаб талаба булсин.
C1 qilib qo'ysin )))
Давронбек
Хеч кандай имтиез кераги йук. Факат чет тилига тайёрланиб 100 фоизлик имтиез билан хам укишга кириш имконяти юзага келади. Билими булса тестни ишлаб талаба булсин.
biroq chet elga o`qishga ketaman deb IELTS olib keyin o`qishi o`xshamay qolgan abituriyentlar bor ular ham o`qishga kirishni hohlashadi va pul sarflab olgan IELTS sertifikati tepada chang bosib yotishini hohlamaydiku shuning uchun imtiyoz kerak
Ассалому алейкум мен укам иелтестан 5.5 олган Cefr level Деган жойига B2 деб койилган шу максимал балли берадими
рахмат
жахон тилларига топширмокчи ушанда биринчи фани ингилиз тили шунда 1 фанидан ечмаса 2 фани она тили боладими или тарихми
хамма окишга кирмохчи боганлага омад
Gapni gapr uqqanga dgan joyi bor xc km B1ga qaytarsn dmayapt odamla 2019- yil aprel oyida ogan B1 larini amal qiliw muddati tugagunca oldn qanaqa kucda bogan bosa wunaqa kucda qosn dp gaprwti ozizdan keb cqb gaprmen
*****
Ҳар хил сертификатларни ортига беркиниб, эл қатори ҳалол курашдан четга чиқиб, сертифиакт ортига бекиниш тўғри иш эмас. Билими бор одам мард бўлиб, элни кўз ўнгида, эл қатори билимига яраша юқори балини олсин. Масалан мани ўғлимни инглиз тилидан ДТМдан олган сертификатини 2 йил олдин дипломатия университетида ҳисобга олишмади ва ўғлим инглиз тилидан тест топширишига тўғри келди. 30 тадан 28 та тўғри жавоб топган. Ҳақиқий билими бор одамга сертификатни пеш қилиб, қайсидир фандан имтиёз олиш шарт эмас. Ёки олимпиада ғолиблари ҳам қайсидир фандан чуқур билимга эга экан нега уларни имтиҳондан озод қилиш керак. Марҳамат эл қатори имтиҳон топшириб, билими зўрлигини иккинчи марта исботласин. Билими бор дам нимага имтиҳондан қўрқсин?
Adolat haqida gap ketvotti buyoda 2 fanicunam B2 keri 1 fancunam B2db wunaqa yonalwla borid faqat kiriwcungina til keri u becaralani aybi nma?
Show next 100 comments