Ҳозиргача эълон қилинмаган жавоблар:
➖ бакалаврда касбий-ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтган йўналишларнинг якуний жавоблари, яъни ким кирди, ким кирмади, ҳалигача эълон қилинмади.
Қачон эълон қилиниши номаълум;
➖ магистратуранинг якуний жавоблари ҳалигача эълон қилинмади. Гарчи ҳаммага ўзи тўплаган баллари ўша заҳоти чиққан бўлса ҳам, аммо расман ким кирди, ким кирмади, буни билиб бўлмаяпти.
Қачон эълон қилиниши номаълум;
➖ ўқишни кўчириш билан боғлиқ кўплаб аризаларнинг ҳам ҳали жавоби эълон қилинмади. Масалан, бунга мисол қилиб, турдош бўлмаган йўналишларнинг жавоблари ёки айрим вазирликлар томонидан турдош бўлганларнинг ҳам жавоблари ҳалигача эълон қилинмаганини келтириш мумкин.
Қачон эълон қилиниши номаълум.
Маслаҳатим: кутасизлар, бошқа илож йўқ. Яқин кунларда эълон қилишга ваъда беришган.
👉 @xushnudbek 👈
Asta sekin hisoblaydida.
Ular ham odam axir.
Oilasi bor ularniyam.
Issiq jon ularam.
Bizdan boshqa muammolariyam bor u bechoralarni.
Sabr qilib kutamizda.