Ҳозиргача эълон қилинмаган жавоблар:
➖ бакалаврда касбий-ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтган йўналишларнинг якуний жавоблари, яъни ким кирди, ким кирмади, ҳалигача эълон қилинмади.
Қачон эълон қилиниши номаълум;
➖ магистратуранинг якуний жавоблари ҳалигача эълон қилинмади. Гарчи ҳаммага ўзи тўплаган баллари ўша заҳоти чиққан бўлса ҳам, аммо расман ким кирди, ким кирмади, буни билиб бўлмаяпти.
Қачон эълон қилиниши номаълум;
➖ ўқишни кўчириш билан боғлиқ кўплаб аризаларнинг ҳам ҳали жавоби эълон қилинмади. Масалан, бунга мисол қилиб, турдош бўлмаган йўналишларнинг жавоблари ёки айрим вазирликлар томонидан турдош бўлганларнинг ҳам жавоблари ҳалигача эълон қилинмаганини келтириш мумкин.
Қачон эълон қилиниши номаълум.
Маслаҳатим: кутасизлар, бошқа илож йўқ. Яқин кунларда эълон қилишга ваъда беришган.
👉 @xushnudbek 👈
“Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясига мурожаат йўлламоқдаман. Ўқишимни Самарқанддан Сурхондарёга кўчириш бўйича онлайн ариза топширганман. Менга ўхшаган талабалар кўпчиликни ташкил қилади. Турдош таълим йўналишлари, бошқа давлатдан кўчираётганларнинг натижаси эълон қилинди. Аммо нотурдош таълим йўналишлариники чиқмаяпти. Олий таълим вазирлиги билан боғланиш муаммо, 40-50 марта уринишдан кейин телефон орқали боғлансак, гўшакни кўтариб, бу масалани биз ҳал қилмаймиз дейишади. Хўш, жавоблар қачон чиқади?”

Shunaqa tuzukroq sabab.
Byudjet bo‘lsa kantrakt bo‘ladi ln.