❓Магистратурага кириш учун чет тили сертификати бўлиши керакми? Бу қоида кучга кирдими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, керак. Ушбу талаб 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли
Президент қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яъни жорий йилдан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда
миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.
❓Қанақада даражада талаб этилади?
✅ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида
С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса
В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.
❓Ушбу талаб кейинги йилга қолдирилиши мумкинми?
🤷🏻♂️ Билмасам, балки қолдирилар. Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан аниқлаштирганимда, кейинга қолдириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлиги, бу масала кўриб чиқилмаётгани, яъни чет тили сертификати талаби магистратура ва докторантура учун жорий йилги имтиҳонлардан кучга киришини маълум қилишди.
👉 @xushnudbek 👈
DAVLAT TILIDA ISH YURITISH VA MALAKA OSHIRISH MARKAZIDA ishlab kelaman 4- kursda õqishimga qaramasdan .
Davlat idoralaridagi xodimlar hali õzbek tilida ish yurita olmaydiku . Sababi krill yozuvidan chiqolmagan bizni tizim . Shunday ahvolda ingliz tili uchun baralla urğu berilishi yana ona tilimizni oyoģosti qilmaydimi ,odamlar muhim sanamay qòyadi.
Õzim kontakt asosida õqib ham ishlayman , bloggerlik qilaman . Ingliz tilini bilish darajasidagi sertifikatni olish uchun repititorga mablağ jihatidan men kabi yetishmovchiligi borlar borku axr.
OTM shunda xalq fikrini òrganib chiqmaydimi, hokimyatimiz OTMni beznes uchun faoliyatini olib borishiga yo'l qo'ymang axr.
Bunday qarorni kamida 2 yo bo'lmaganda 3 yil oldin qabul qilsa maqsadga muvofiq bo'ladi deb o'ylayman.
Iltimos postga vaqtingizni ajtarib yuborsangiz.
✅ ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ – 5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6-бандига кўра:
хорижий тилларни ўқитиш соҳасига малакали кадрларни жалб қилиш ва соҳа мутахассисларининг салоҳиятини ошириш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилиши қайд этилган
Бунда, филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши назарда тутилган.
💁♂ Энди бу қоидани тушунтирамиз. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб магистратурага ҳужжат топшириш учун миллий ёки халқаро тан олинган сертификатлар талаб этилади. Бошқача айтганда бу сертификат фақат ҳужжат топшириш ҳуқуқини беради.
Агар филология соҳасига ҳужжат топширган талаба С1 даражада инглиз, немис, француз тили сертификатига эга бўлса, унда бу абитуриентга ҳужжат топшириш ва чет тили имтиҳонидан озод бўлиш ҳуқуқи берилади. Нофилология йўналишларида ҳам ҳам шундай фақат уларга Б2 даражаси кифоя қилади.
❗️Агар абитуриент С1 ёки Б2 дажарадаги турк, хитой, япон ва бошқа тиллардан сертификатларга эга бўлса, унда бу сертификатлар унга ҳужжат топшириш ҳуқуқини беради холос. Чет тили имтиҳонидан озод қилмайди.
Негаки магистратурада инглиз, француз ёки немис тилидан тест синовлари бўлиб ўтади. Шу туфайли бошқа тиллардаги сертификатга эга бўлганлар бу ҳуқуқдан фойдалана олмайди.
✅ Агар магистратурадаги чет тили имтиҳони турк тилида бўлса, шунда талаба тестдан озод қилиниши мумкин.
Манба: Yurist Xizmati
Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈