❓Магистратурага кириш учун чет тили сертификати бўлиши керакми? Бу қоида кучга кирдими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, керак. Ушбу талаб 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли
Президент қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яъни жорий йилдан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда
миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.
❓Қанақада даражада талаб этилади?
✅ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида
С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса
В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.
❓Ушбу талаб кейинги йилга қолдирилиши мумкинми?
🤷🏻♂️ Билмасам, балки қолдирилар. Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан аниқлаштирганимда, кейинга қолдириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлиги, бу масала кўриб чиқилмаётгани, яъни чет тили сертификати талаби магистратура ва докторантура учун жорий йилги имтиҳонлардан кучга киришини маълум қилишди.
👉 @xushnudbek 👈
Men bu yil rus tili filologiyasini taʼminlayman. C1 sertifikatim bor, magistratura uchun mutahassislik fanidan test yechishim kerakmi, yoki avtomatik maksimal ball beriladimi?
1. Пулга келишилган хаммаси, ўша сертификат берадиган чет эл университетлари билан сертификат олиш учун қанчадир тўлов қиласан ярми САНГА ярми манга
2. Ортиқча оворагарчилик камаяди, дуч келган уйида зерикиб ўтирганам топширавермайди дтмни хам қулоғи тинчийди
3. Бизни келажак кадрларга фойдаси бор лекин сертификатни ўзи кучи билан олса, чунки ўзи PhD бўла туриб қўша қўша дипломи бору тил хам билмайди, ишлашни хам билмайди ёки ялқов бўлиб қолган домлаларимиз хам бор