❓Магистратурага кириш учун чет тили сертификати бўлиши керакми? Бу қоида кучга кирдими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, керак. Ушбу талаб 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли
Президент қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яъни жорий йилдан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда
миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.
❓Қанақада даражада талаб этилади?
✅ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида
С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса
В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.
❓Ушбу талаб кейинги йилга қолдирилиши мумкинми?
🤷🏻♂️ Билмасам, балки қолдирилар. Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан аниқлаштирганимда, кейинга қолдириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлиги, бу масала кўриб чиқилмаётгани, яъни чет тили сертификати талаби магистратура ва докторантура учун жорий йилги имтиҳонлардан кучга киришини маълум қилишди.
👉 @xushnudbek 👈
Vaqt ham juda oz qoldi kelasi yildan qililar xich yo eee babr bizni xichkim eshtmedi shuncha yozgan bilan😏
Tibbiyot sohasida oʻqiydiganlar qaysi darajadagi sertifikat olishi kerak
Javob uchun oldindan rahmat