❓Магистратурага кириш учун чет тили сертификати бўлиши керакми? Бу қоида кучга кирдими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, керак. Ушбу талаб 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли
Президент қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан, яъни жорий йилдан бошлаб ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда
миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.
❓Қанақада даражада талаб этилади?
✅ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида
С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса
В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилади.
❓Ушбу талаб кейинги йилга қолдирилиши мумкинми?
🤷🏻♂️ Билмасам, балки қолдирилар. Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларидан аниқлаштирганимда, кейинга қолдириш бўйича ҳеч қандай режа йўқлиги, бу масала кўриб чиқилмаётгани, яъни чет тили сертификати талаби магистратура ва докторантура учун жорий йилги имтиҳонлардан кучга киришини маълум қилишди.
👉 @xushnudbek 👈
Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат ҳар кимга истаганича берилмаса керак? Ҳар ҳолда уни олиш учун қандайдир талаб ва мезонлар жорий қилинган. Йиллар давомида чет тилини ўқиб, ўрганиб, хатто ўша тилда иншо ва баён ҳам ёзган бўлса ҳам ажаб эмас. Чет тилидан сертификат фақат битта ўқув йили учун амал қилиши ва бошқа йиллар учун қайтадан сертификат тақдим этилиши ўта кетган мантиқсизлик ва ортиқча бюрократизмдан бошқа нарса эмас.эмас!!!
Ахир чет тили сертификатини олган одам, бир йилда бутунлай унутиб, қайтадан сертификат олишга мухтож бўлиб қолмаса керак.
Хуллас, хулласда!!!!!!