Нима учун ҳалигача қайси йўналишга неча киши ҳужжат топширганини кўриб бўлмаяпти?
#abituriyent

Жуда кўпчилик абитуриентлар савол билан юзланиб, нима учун ҳалигача онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни ОТМлар ва йўналишлар кесимида сонини кўриб бўлмаяпти, ахир ўтган йилларда qabul.dtm.uz сайти орқали кўрса бўлардику, дея сўрашмоқда.

ДТМ билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдим. ДТМ вакилининг айтишича, ушбу сайт ҳозир тайёрланмоқда ва яқин кунларда ишга тушар экан.

Нима учун қабул жараёнларининг ярми ортда қолган бўлса ҳам, шунча пайтдан буён тизим тайёрлаб қўйилмаганидан очиғи бехабарман.

Балки бунга сабаб Давлат қабул комиссиясининг 1-баённомаси кеч тасдиқланганидир, ким билсин. Аммо ундай десак, комиссия қарори тарқатилганига ҳам 10 кун бўлди, пойдеворни олдиндан тайёрлаб қўйиб, кейин оператив тарзда базани янгилаш ҳам мумкин эди.

Ҳа, майли, нима ҳам дердик, кутиб турсангиз ишга тушиб қолар.


👉 @xushnudbek 👈

499 comments

Show 100 more comments
Har doimgi hol.
No...
Nechta abituriyent topshirganini kurish buyicha yuriqnoma tayyorlayabman.hozir kanalimda tashlayman. @onlineqabul2020_2021
@online2020_2021
Бону
Бизнинг ДТМ да качон хамма иш вактида булган
Shu ketish bolsa bilamdim ,bula hammasiga karantin aybdor deyishadi,koshki avvalgi yillari narmanli bolganday
Assalomu alaykum
O'zi QABUL KAMISSIYASI dagiar yil davomida ishlashadimi.
Agar ishlashga nega har gal imtihonda 2 oy qolgach shosha pisha harakat qilib chala loyihalar qilishadi va yana jabirlauv ABITURIYEN bo'lib qoladi. Qachangacha
Adel*_
Dunyoni suv bossa órdakka ne ĝam
Dtm.uzdan kim ro'yhatdan o'tdi. Siz ro'yhatdan o'ttiz degan sms kelarkanmi yo kemasakanmi
Har doim qandaydir bahonasi bor
English
Mr. Xushnudbek kanalida o'tgan yili kulik qabul monitoring ko'rsatilib borilardi, bu yil nega yo'q deb hayron qolib turgandim, ko'rsatishsa yaxshi bo'lar edi
Shohruh Sariyev
Magistraturaga kirish test bo'ladi degan ma'lumot tashlagansiz lekin qanday bo'ladi test mutahasis fanlar yozilgan bilasiz mutahasis fanlar Universitetda ko'p o'tiladi huddi bakalavirlarniki kabi aniq fanlarni aytishmayapti qamday bilamiz testni keyin kim oladi DTM yoki har bir Universitetni o'zi oladimi shu haqda habar bersangiz yaxshi bo'lardi.
Бобонов Б
"Эски хаммом,эски тос"
Magistraturaga topshirmoqciman ToshFARMI ni btirib yurislika topshirsam boʻladimi
92-20 Зайниддинов.О
Royxatdan otganla bomi
92-20 Зайниддинов.О
Assalomu alaykum
Джумабаев ● Атабек
RAXIMBAYEV.ᵘᶻ
Reklamaniyam yorvordingiz
😂
Jasur
Хушнуд!
Сизга авваламбор омад тилайман ва хоказо...
Лекин, Сиз, шахсан Сиз, шу бугунги ҳолатда, ўзб даги энг кўп обуначиси бўлиб ҳисобланган блогер (бу сўзнинг маъносини ҳалигача яхши англай олмайман), яъни Сизга ихлос қилиб, ёзишмаларингизни ўвувчилари мамлакатда энг кўп бўлгани ҳолатида, наҳотки, шу абитуриентлар билан “чувалашиб қолиш” ингизга рози бўласиз...
Тўғри, бу соҳа ҳам муҳим... лекин, Сиз, шахсий фикримча, алламжончасига кетиб қолдингиз..,
Show next 100 comments