Нодирбек Абдусатторовнинг Карлсен устидан ғалаба қозонганидан кейинги интервьюси.
Жуда камтар ва босиқ жавоб берибди. Интервьюнинг қисқача мазмуни:
— Ушбу ғалабадан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Менинг бироз омадим келди. Чунки ўйин деярли охирига қадар тенг курашлар остида кечди.
— Ахир Сиз ҳар куни ҳам жаҳон чемпионини мағлуб этавермайсизку, қандайдир ҳиссиётларингиз бордир?
— Ҳали турнир тугамади, шу сабабли бутун диққатимни кейинги ўйинларга қаратишим керак.
— Карлсенга қарши ўйнашингизни билиб, тунда қандай ухладингиз?
— Яхши ухладим, фақат вақтлироқ уйғондим.
👉 @xushnudbek 👈
2 ta o'yin qoldi....
G'olib bo'lsin
Insha Allah