Таклиф: жорий йилда абитуриентлардан тўлов олмаслик керак

Пандемия шароитида жуда кўп соҳаларда молиявий енгилликлар берилмоқда. Сабаби оддий - халқнинг даромадлари кескин камайди, айримларники бутунлай йўқолди, десак ҳам бўлади. Бунақа вазиятда давлат турли молиявий кўмак дастурларини амалга оширмоқда.

Хабарингиз бор, ўтган йилидан бошлаб аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ярим "минималка" миқдорида (101 минг сўм) тўлов ундириш йўлга қўйилган эди. Ўтган йили ушбу тизим орқали абитуриентлардан 70 млрд сўмдан кўпроқ маблағ тушгани хабар қилинган эди.

Жорий йилда бу тўлов 111,5 минг сўм бўлади. Тахминан 700 минг атрофида "эски абитуриентлар" ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Бироқ аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, жорий йилда тест синовлари учун ҳеч қайси абитуриентлардан тўлов олмасликни таклиф қиламан.

Худди 2019 йилгача бўлгани каби, тестларда қатнашиш бепул бўлиши керак ва кириш синовлари билан боғлиқ барча харажатлар давлат бюджетидан қопланиши лозим. Йўқса, ҳозирги мураккаб шароитда мана шу 111 минг сўмни ҳам топа олмасдан, кўпчилик ёшлар ўқишга ҳужжат топшириш фикридан қайтиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу таклифни тегишли тартибда кўриб чиқиб, имкон қадар абитуриентлар учун фойдали қарор қабул қилишади, деган умиддаман.


👉 @xushnudbek 👈

922 comments

Mardonbek Yusufov
Жуда тўғри таклиф.
Akmal
👍
Тугри буларди, одамларга анча ёрдам буларди
Qòllab quvvatlayman
100%%👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻👍🏻
Toppa togri taklif. Agar e'tibor berishsa
Juda toʻgʻri taklif. Maʼqullayman
Ha. Hamma sohada bolgani kabi, karantin munosabati bilan abiturientlarga ham yengillik sifatida tolovni bekor qilishsa yaxshi bolardi.
Ha o'rinli taklif, chunki hammaning ham sharoiti ko'tarmaydi
Ajoyib taklif
Тугри фикр билдиргансиз Хушнидбек фикрингизни куллайман
Uzi necta fanligi haqida xafab bering iltimos
Oqleman i duo qilaman
Yaxshi g'oya. Nafaqat bu yil keyingi yillar ham olinmasin iloji bosa
𝓜𝓸𝓷𝓲𝓬𝓪❀
Bu yil 2ta fan boladi diyiwgandi qaror qabul qilindimi yoki haliyam loyihami
Usmon Rahmonov
яхши фикр куллаб кувватлаймиз
Najmidinov Umed
Aka byudjetni xam uylash kerak. Bulmasa shuncha xarajat byudjetga qolib ketadi
Show next 100 comments