Таклиф: жорий йилда абитуриентлардан тўлов олмаслик керак
Пандемия шароитида жуда кўп соҳаларда молиявий енгилликлар берилмоқда. Сабаби оддий - халқнинг даромадлари кескин камайди, айримларники бутунлай йўқолди, десак ҳам бўлади. Бунақа вазиятда давлат турли молиявий кўмак дастурларини амалга оширмоқда.
Хабарингиз бор, ўтган йилидан бошлаб
аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ярим "минималка" миқдорида
(101 минг сўм) тўлов ундириш йўлга қўйилган эди. Ўтган йили ушбу тизим орқали абитуриентлардан
70 млрд сўмдан кўпроқ маблағ тушгани хабар қилинган эди.
Жорий йилда бу тўлов
111,5 минг сўм бўлади. Тахминан 700 минг атрофида "эски абитуриентлар" ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Бироқ аҳолининг иқтисодий ҳолатини эътиборга олиб, жорий йилда тест синовлари учун ҳеч қайси абитуриентлардан тўлов олмасликни таклиф қиламан.
Худди 2019 йилгача бўлгани каби, тестларда қатнашиш бепул бўлиши керак ва кириш синовлари билан боғлиқ барча харажатлар давлат бюджетидан қопланиши лозим. Йўқса, ҳозирги мураккаб шароитда мана шу 111 минг сўмни ҳам топа олмасдан, кўпчилик ёшлар ўқишга ҳужжат топшириш фикридан қайтиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси ушбу таклифни тегишли тартибда кўриб чиқиб, имкон қадар абитуриентлар учун фойдали қарор қабул қилишади, деган умиддаман.
👉 @xushnudbek 👈
Исбот:
Максимал балл 60та тугри жавобдан иборат булса, дейлик бюджетга утиш балли 50тага тенг саволга тугри келса, яъни 155 баллга тенг келади, контракт учун утиш балли 40тага тенг келса, яъни 124 балл ташкил килади. Аммо кейинги кадам абитуриентлар, яъни кимки 39та саволга жавоб беришса укишга кирмайди, чунки уларнинг туплаган балли 123,9 ёки 123,8 хам эмас, факат 120.9ни ташкил этади.
Кимки 38та саволга тугри жавоб берса 120,8 эмас, хатто 120,7 хам эмас, факат 117.8 балл йигади холос ва, хатто супер контрактга (4 баллик фарки ичидаги) хам лойик келмайди, чунки утиш баллдан 6,2 балл оз туплаган булади. Ва шунака абитуриентлар сони мингталарни ташкил килади!
Шу адолатлими?
Ахир кимки 5та фандан тайёргарлик кураётган булса хозирги кунда жабрдийдага айланганку? Нега бу хакда у жим?