Эртага ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади
Ёдингизда бўлса,
openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг бир қисмини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Ушбу лойиҳада фуқаролардан жами
41 минг 125 та ташаббус билдирилди.
Эртадан бошлаб, якуний босқич, яъни овоз бериш босқичи бошланади. Қайси туманда қайси лойиҳа энг кўп овоз олса, ўша таклиф ғолиб деб топилади ва бюджетдан маблағ ажратилади.
Бу жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, эртага,
14 август куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.
Спикерлар:
—
Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
—
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори
—
Отабек Бакиров, иқтисодчи, банк ходими
—
Беҳзод Ҳошимов, иқтисодчи, илмий тадқиқотчи
Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
– Устоз, спорт мамлакатни дунёга танитармуш?
– Қандай қилиб?
– Ғолиб бўлса, дунё кўз олдида юрт байроғи кўтарилур!
– Неча минут кўтарилур?
– Тахминан 3 минут...
– Шу 3 минутда сени дунё таниб қоладими? Таниб ҳам қолди дейлик, кейин нима бўлади? Сенинг ютуғингни, байроғингни умрбод эслаб юрадими?
Нодон шогирднинг боши хам бўлибди. Пири комил эса савол беришда давом этибди.
– Куба деса ҳамманинг кўз олдига бокс келади. Бокс орқали Кубани дунё танийди. Аммо бундан Кубага қандай фойда бор? Халқи зўр яшаяптими? Инвестеция оқиб боряптими? Дунёга таниқли Кубанинг бугунги ижтимоий-сиёсий аҳволига маймунлар йиғлагудек... Футбол деса, одамлар "о, Бразилия!" деворади. Аммо дунёнинг ярим жиноятчиси Бразилиядан етишиб чиқади. Спорт билан танилиш бу мамлакатларга нима фойда келтирган?
– Устоз, сиз спортга қаршимисиз?
– Асло! Бироқ ўйиннинг илмдан олдинга қўйилишига рози эмасман. Чемпион бугун бор, эртага йўқ! Илм ҳар доим халқ хизматида...
– Бирон нарса дейишга ожизман, устоз... "Билаги зўр "Chevrolet Tahoe" йиқар, билими зўр "Фахрий ёрлиқ"! Буни марди майдон дейдилар, устоз...
MEDSENANT DEGAN LOYIHA BOSHLANGAN EDI. O‘SHA LOYIHA HALI HAM MAVJUDMI?
Shu haqda malumot bersangiz