Эртага ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади
Ёдингизда бўлса,
openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг бир қисмини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Ушбу лойиҳада фуқаролардан жами
41 минг 125 та ташаббус билдирилди.
Эртадан бошлаб, якуний босқич, яъни овоз бериш босқичи бошланади. Қайси туманда қайси лойиҳа энг кўп овоз олса, ўша таклиф ғолиб деб топилади ва бюджетдан маблағ ажратилади.
Бу жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, эртага,
14 август куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.
Спикерлар:
—
Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
—
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори
—
Отабек Бакиров, иқтисодчи, банк ходими
—
Беҳзод Ҳошимов, иқтисодчи, илмий тадқиқотчи
Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
бир ҳудудда биттадан туман (шаҳар) бюджетини шакллантиришда тасдиқланган бюджет харажатларнинг 5% ва қўшимча манбаларнинг камида 30% миқдорида бевосита аҳолининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш тартиби эксперимент тариқасида жорий этилиши кўзда
тутилган. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар миқдори жорий молия йилининг 1 феврали ҳамда 15 июлига қадар фуқораларга маълум қилиниши белгиланган. Савол: бюджетнинг 5% қанча сумма бўлиши йил бошида маълум бўлади, лекин ҳар чоракда шаклланадиган қўшимча маблағ миқдори қандай қилиб аҳолига етказилади? Чунки бу маблағни ишлатиш бўйича чораклар кесимида қарор қабул қилинади. 1 февралда ўтган йилнинг 4-чорагидаги қўшимча маблағ миқдори маълум қилинади. 2-чорак (апрел, май,июн)ни 1 июлда эълон килдик дейлик. 3-чорак (июл,август, сентябр)да шаклланган маблағ микдори қачон аҳолига етказилади? Кейинги йил 1 февралдами?
Oliy ta'lim tizimida òqish qachondan boshlanishi haqida malumot bersangiz...
Савол: бир ставкадан юкори яъни 1,25 ёки 1.5 илшлаганимда нима учун 0.25 ёки 0.5 кушимча ишим учун ассистент нимаошини тулашади....