Эртага ташаббусли бюджет бўйича овозли чат ташкил қилинади
Ёдингизда бўлса,
openbudget.uz сайтида фуқаролар учун «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси эълон қилингани, унда фуқаролар маҳаллий бюджетнинг бир қисмини қаерга ишлатишни ўзлари ҳал қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Ушбу лойиҳада фуқаролардан жами
41 минг 125 та ташаббус билдирилди.
Эртадан бошлаб, якуний босқич, яъни овоз бериш босқичи бошланади. Қайси туманда қайси лойиҳа энг кўп овоз олса, ўша таклиф ғолиб деб топилади ва бюджетдан маблағ ажратилади.
Бу жараёнда саволлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, эртага,
14 август куни соат 20:30 да шу мавзу бўйича каналимизда овозли чат ташкил қиляпмиз.
Спикерлар:
—
Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари
—
Шерзод Муҳамедов, Молия вазирлиги департаменти директори
—
Отабек Бакиров, иқтисодчи, банк ходими
—
Беҳзод Ҳошимов, иқтисодчи, илмий тадқиқотчи
Шу мавзуга доир саволларингиз бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Савол:
Нима сабабдан хар бир вилоят, туман ва шахар маьсулларига ушбу маълумот уз худудининг халкига ошкоралик килиб худуд рахбарларига (хокимларига) тушунтирилмайди. Узинг бокимандасан, нега уз юртингни бокимандачиликдан чикаролмаяпсан деб уларга маълум муддат берилмайди, уша сектор рахбарларига. Уша муддатда уз худудини БОКИМАНДАчиликдан чикаролмадими, урнини бушатиб куйсин.
Аммо унаканги рахбарлар бугунги кун талабига жавоб берадими? Жавоб беролмаса нимага керак унаканги рахбарлар?
Ош зур чикиш учун ошпазни алмаштириш керак еки масалликни,
Бизда кайси узгариш булди, домлалар уша уша, укув дастури яна уша уша.
P.S.: Saytdagi tel. raqamlarni birortasi ishlamayapti.
Aytaylik, bizni tashabbusga 70 mln so'm ajratilibdi. Tashabbusni amalga oshiramiz deb mas'ullar hududga kelishsa, hudud o'ylaganlaridan kattaroq chiqib qoldi, ya'ni 70 mln. so'm yetmaydi, 150 mln. so'm ketishi ma'lum bo'lsa, bunday vaziyatda qanday yo'l tutiladi?
Эшитишимча фақат ташаббус киритганлар орасидан овоз бериларкан, бунақа бўладиган бўлса коррупция ва таниш билишчиликдан хеч хам холис эмас бу лойиҳа.