❓…бўладими?

Муштарийлар томонидан берилаётган саволларнинг жуда кўпчилиги “бўладими?” деб тугайди. Унақа қилсам бўладими, бунақа қилсам бўладими ва ҳ.к.

Ўтган йили ҳам бакалаврга, ҳам магистратурага топширсам бўладими, деган саволларга амалий жавоб бериш учун ўзим ҳужжат топшириб, бўлиши мумкинлигини исботлаб кўрсатгандим. Яъни баъзан “бўладими?” деб ўйланиб ўтирмасдан, ўша ишни қилиш керак, шунда бўлиш ёки бўлмаслиги маълум бўлади.

Ҳозир эса энг кўп берилаётган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламан.

❓Ҳозир талаба бўлиб ўқиётганлар абитуриент сифатида яна ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Хорижда ўқиётган талабалар ҳам ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириб, ҳам бакалаврга абитуриент сифатида рўйхатдан ўтса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Фақат иккала имтиҳондан ҳам муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

❓Бакалаврни тугатган битирувчи талаба ҳам магистратурага, ҳам иккинчи мутахассисликка, ҳам бакалаврга ўқишни топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Фақат имтиҳонлардан муваффақиятли ўтса, биттасини танлаш керак бўлади.

❓Магистратурани тугатганлар яна бир бор бошқа мутахассисликка магистратурага топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади.

❓Ҳам техникумга, ҳам бакалаврга ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Ҳам давлат ОТМларига, ҳам юртимиздаги бошқа хорижий ва хусусий университетларга ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Давлат ОТМларига 5 тагача топширса бўлади, хорижий ва нодавлат-хусусий ОТМларга эса исталганча, хоҳланг ўнтасига, хоҳланг юзтасига ҳужжат топшириш мумкин. Фақат охирида биттасини танлаш керак.

❓Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топширса бўладими?
✅ Ҳа, бўлади. Батафсил мана бу ерда.

❓Бакалаврни давлат гранти асосида ўқиб тугатган битирувчи-талаба иккинчи мутахассисликка топширса бўладими?
❌ Йўқ, топшира олмайди. Батафсил мана бу ерда.

❓Давлат ОТМларида бешта йўналиш танлашда ҳам кундузги, ҳам сиртқини танласа бўладими?
❌ Йўқ, бўлмайди. Бешта йўналишнинг барчасида таълим шакли бир хил бўлиши керак.


👉 @xushnudbek 👈

438 comments

Show 100 more comments
Шахрия Яздоновна
Ассалому алейкум
Аризани текшириш Кодини каердан оламиз битта ёрдам беринглар
𝗜𝗯𝗿𝗮𝗴𝗶𝗺𝗼𝘃𝗮_
ASsalomu alaykum. Xushnud aka manga yordam bering iltimos birinchi yil topshirishim dtmga. Juma kuni muvaffaqiyatli hujjat topshirgandim. Endi bugun korsatmayapdi royhatdan otish bob turibdi saytda men qaytadan royhatdan otamanmi yoki sayt jinni bolib qoldimi yordam bering iltimos
Malika_Kenjayevna
World
Ha tushunarli, demak buni imtihonga aloqasi yo'qmi, testga kiramanmi
Yoʻq testga kirishingiz uchun yoʻnalish tanlashingiz kerak yaʼni topshiradigan OTM yingizni
𝗜𝗯𝗿𝗮𝗴𝗶𝗺𝗼𝘃𝗮_
🌞DILSO'Z🌞
Hammada shunday buladi siz Kirish tugmasini bosasiz. Va tel raqam kodi terb kyn kirasiz. Faqat dakment topshirganlar kirish tugmasini bosish kk
Rahmat kattakon yaratgan rozi bolsin.
har doim shunaqa qilib kiraveramanmi
🌞DILSO'Z🌞
Bir hududdan boshqa hududga prevod qilganlar bormi onlayn ariza yozganlar shu yil
Davron
BAKALAVRIAT TA'LIM YO‘NALISHLARI BO‘YICHA GRAND ASOSIDA O‘QIYDIGAN TALABALAR HAM ABITURIYENTLAR QATORI XUJJAT TOPSHIRSA BO‘LADIMI
Davron
BAKALAVRIAT TA'LIM YO‘NALISHLARI BO‘YICHA GRAND ASOSIDA O‘QIYDIGAN TALABALAR HAM ABITURIYENTLAR QATORI XUJJAT TOPSHIRSA BO‘LADIMI
Davron
BAKALAVRIAT TA'LIM YO‘NALISHLARI BO‘YICHA GRAND ASOSIDA O‘QIYDIGAN TALABALAR HAM ABITURIYENTLAR QATORI XUJJAT TOPSHIRSA BO‘LADIMI kim bilsa etvorsin
§.•´¨'°÷•..×𝑵𝒐𝒓𝒎𝒖𝒓𝒐𝒅𝒐𝒗𝒂×,.•´¨'°÷•..§
Assalomu alaykum agar o'qishni ko‘chiradogan institutimiz qabul qilmasa nma bo‘ladi o‘zi shunday qilishga haqlimi
Ko‘crirish sababi yashash manzili bilan hozir o‘qoliyotgan instituti ninig uzoqligi bo‘lsa qabul qilmasligi mumkinmi yoki bu arzrli sabab bo'lishi mumkinmi
Ассаламу аллейкум хорижда таьлим олаетган Узбекистон ешлари талабалари номидан сизларга мурожаат килмокдаман мурожаатимнинг маьноси шундан иборатки 2017 йил 20 июн 393 карори билан Россия топ 1000 талика кирувчи ОТМ лардан укишни кочириш имтихонсиз амалга оширилиши хамда бу карорга 2021 йил 24 июн санасида укишни кочиришга аризалар кабул килинишига атига 20 кун колганда имтихон оркали амалга оширилиши ва утиш бали утган йилги ОТМ га уириш балидан паст болмаганлиги элон килинди ва бунинг окибатида талабалар ортасида норозичиликларни кельтриб чикарди пандемия туфайли давлат чегаралари епик билет нархлари кимат болган ва хорижий ОТМ контракт нархларининг киматлиги жуда коп талабаларда молиявий муаммолар келтириб чикарди ва укишни давом этиришга имконят колдирмади ва шундей шароитда уз ватанига укишни кочирришни хохлаган талабаларга имкон хам колдиришмаябти чунки бошка хорижий ОТМ га кирган талабалардан имтихон олиниши аник эди аммо 20 кун колганда имтихон хакида эшитан Россия давлати топ 1000 университетларида таьлим олувчи талабалар янгиликдан норози болишди вахоланки талаба укиш га киргандан сонг у уз касбий фанларни укишни ва узлаштиришни бошлайди ва хар семестр охирида сессия топшириб перевод учун имтихонларга таерлана олмайди чунки Топ ОТМ ларда укиш бир мунча муракаб илтимос бизнинг огир ахволда эканлигимизни хисобга олган холда  ватанимизга укишни кочиришда ердам беринг карор ижросини келаси йилги колдиришга ердам беринг ва бошка ОТМ лардан перевод килиш бойича 56 балл саклаб колинсин ( бу йил пандемия сабабли талабалар яхши таерлана олишгани йок )  шу билан хорижда таьлим олаетган талабаларга ва хорижда укишни режалаштираетган абитуриентларга улкан ердам берган болардингиз. Хамда Узбекистон ичида переводни хеч болмаганда нархини Узбекистонда уртача ойлик иш хакини хисоблаб кайта кориб чиксангиз чунки хозирги кунда Халк орасида Факат БОЙ ларни боллари укийди камбагал эса укимайди табири остида хукм чикарилмокда  Колаверса Президентимиз томонидан Ешларга катта Этибор берилябти ва коплаб имконятлар берилмокда Ешлар йилида сиз хам бизни куллаб куватлайсиз деган умиддамиз
Show next 100 comments