Ижара азоби
Дўстимиз Феруз Муҳаммад ижара азоблари ҳақида яхши репортаж тайёрлабди. Ўзим қатнашганлигим учун яхши демаяпман. Аксинча, мен асосан ҳуқуқшунос сифатида ўз фикримни айтганман холос.
Лекин машҳур диний уламо
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, маҳоратли журналист
Нозима Воҳидова, маърифий чиқишлари билан танилган
Абдукарим Мирзаев, актёр
Аҳрор Қўшматов, "Азон китоблари" нашриёти бош муҳаррири
Ҳусан Мақсуд каби юртдошларимиз ижарада туриш қийинчиликлари, ўз бошидан ўтган ибратли воқеалар ва фойдали насиҳатлар билан ўртоқлашган.
Ушбу репортажни ижара берувчиларга ҳам, ижарада турувчиларга ҳам кўришни тавсия этаман.
👉 Тўлиқ видео: https://youtu.be/ZH1W2P_YTCo
Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан талабалар турар жойлари муаммоси, соҳага хусусий секторни жалб қилиш, бюджетдан орттирилган маблағлар эвазига талабалар учун арзон турар жойлар қуриш ҳақида бирор режалар бор ёки йўқлигини сўради.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берар экан, маҳаллий бюджетни нималарга тақсимлашни депутатлар ҳал қилиши, лекин улардан 2021 йил учун таклифлар сўралганда бирорта депутат талабалар турар жойлари қуриш ҳақида таклиф бермаганини, демак улар бу масалани актуал деб ҳисобламаганини айтди.
Агар депутатлар рози бўлса, бунинг учун маблағ ажратиш мумкинлиги, фақат хусусий секторни жалб қилишдан аввал талабаларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларини тўлиқ ўрганиб чиқиш кераклигини айтиб, турар жой масаласида талабалар ўртасида ижтимоий сўров ўтказишда ректорлардан ёрдам сўради.
👉 @xushnudbek 👈