❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
#abituriyent
Гарчи бугундан ДТМ сайтида онлайн рўйхатга ўтиш очилган бўлса ҳам, лекин ҳали бу чала, чунки муҳим маълумотлар аниқ эмас. Бу охирги 2 йилги сценарийни ёдимга солмоқда.
☝️Сизларга дўстона маслаҳатим шуки, 3-4 кун давомида сабр қилиб ҳужжат топширмай туринг.
Бугун ҳужжат топширганларда эртага муаммо чиқиш эҳтимоли йўқ эмас. Бундан ташқари қабул параметрлари, йўналишлар рўйхати, тиллар кесимидаги квоталар ҳам ҳали тасдиқлангани йўқ.
«Шунчаки синаш учун топшириб кўряпман, кейин таҳрирлаб оламан» дейдиганларга ҳам унча маслаҳат бермайман. Ҳали кўп нарса маълум бўлмаган пайтда таваккал қилиш эртага тестга кириш пайтида муаммо чиқариши мумкин. Хуллас, сабаблари кўп.
Бу шунчаки дўстона маслаҳатим. Истанг бунга амал қилинг, истанг йўқ. Барчага омад тилайман!
👉 @xushnudbek 👈
Ишга жойлашгандан сунг сизга берилаетган иш хаки сизни каноатлантирадими, еки сиз иш берувчини ишга булган талабини бажараяпсизми, хуллас бу масала уз ечимини топгани йук, шу сабабли шошиб борон бир олийгохга хужжат топширишдан олдин яхшилаб уйлаб куринг.
Dtm aytti faqat online topshiriladi.
Махсус сиртк,и яни соха бу́йича ишлайди, лекин у́рта махсус. Олий маълумот олиш учун стаж билан к,абул к,илиниши мумкин бу́лган имтиёзлар
борлигидан хабардормисиз.
АРМ йу́налишини битирган,лицей кутубхонасида ишлайди,
олий маълумотли бу́лиш учун.
Жавоб учун олдиндан рахмат