Супер-контрактга оид юзага келган масала юзасидан
Тест натижалари чиқишни бошлагач, абитуриентлардан табақалаштирилган контракт (халқ тилида "супер контракт") ҳақида саволлар кўпаяди. Жорий йилда ҳам супер-контракт бўлади ва ОТМларда
1 октябрга қадар аризалар қабул қилинади. Ҳозирча супер-контракт миқдорлари аниқ эмас, лекин тез кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Бўлиб ўтган тест синовларида саволлар сони қисқаргани эвазига мутахассислик фанлари учун
3,15 балл берилиши белгиланган эди. Шу сабабли супер-контракт бўйича ҳам қизиқ бир ҳолат юзага келди.
Гап шундаки,
қонунчиликда оширилган тўлов-контракт миқдори амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланиши кўрсатилган:
➖ тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига
1 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
➖ 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
➖ 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
➖ 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Аммо жорий йил вергулдан кейин 2 та рақамли қолдиқ билан
3,15 балл берилгандан сўнг, айрим абитуриентларда кириш балига 1,05 ёки 2,05, айримларида эса 3,05 балл етмай қолганини кузатиш мумкин.
❓Ва шу ўринда кўпчиликда савол туғилди: хўш, 1,05 балл етмай қолган абитуриент неча баробар супер-контракт тўлайди? Ахир Низомда бу ҳақда айтилмаганку. 1,05 балл 1 балл сифатида яхлитланиб, қабул қилинадими ёки 1,1 балл сифатида?
Очиғи бу каби саволларга қонунчиликда жавоб йўқ. Аммо мендаги маълумотларга кўра, Давлат қабул комиссияси ушбу масалани кўриб чиқмоқда ва тез орада ўз қарорини чиқаради.
Шахсан менинг фикримча, бундай вазиятда .05 балларни
яхлит сон сифатида қабул қилиш керак. Яъни 1,05 балл етмаганларни 1 баллик категорияга, 2,05 балл етмаганларни 2 баллик категорияга, 3,05 балл етмаганларни 3 баллик категорияга тенглаштириш керак.
Чунки ҳуқуқшуносликда умумий принципиал қоида бор —
мабодо қонунчиликда назарда тутилмаган бўшлиқлар, ноаниқликлар ва шубҳалар бўлса, унда масала фуқаролар фойдасига ҳал қилиниши керак.
Бу умумий қоида деярли барча ҳуқуқ тармоғида қўлланади. Масалан, Солиқ кодексининг 13-моддасида
(солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи) солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар
солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади, дейилган.
Шунингдек, Жиноят-процессуал кодекси 23-моддасида
(айбсизлик презумпцияси) қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар
гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак, деган қоида белгиланган.
Хуллас, ҳозирги вазиятда ҳам қонун ҳужжатларидаги ушбу бўшлиқ
абитуриентлар фойдасига ҳал қилиниши ҳамда .05 балл етмай қолганлар
арзонроқ даражадаги супер-контракт тўлаши керак, деб ҳисоблайман.
Албатта буларнинг барчаси ИМҲО. Аниғини Давлат қабул комиссияси қароридан сўнг билиб оламиз.
👉 @xushnudbek 👈
Супер контракт ту́ловлари масаласига бир таклиф б-н чикяпман,у́рганиб асосли деб топсангиз DTM га мурожаат б-н чиксангиз нур устига аъло нур бу́ларди.
Супер контракт ту́лови 4 балгача олийгохнинг контракт ту́лов суммасидан келиб чикиб белгиланади, лекин 5 балл кам ва 56.7 гача бир хил суммага белгиланяпти.
Манимча бу жуда катта тафовут, ман узимни фарзандим мисолида 114 балл б-н олийгохга контрактга 6 балл етмади.
Шуни 5балл паст ва 56.7гача бу́лган баллни ,10 балли графа тузиб бу́либ чикиб суммани шунга караб белгиласа бу́ладику. Хар холда халкимизга,ота- оналарга енгиллик бу́ларди. Жавоб у/н олдиндан рахмат,худо хохласа ижобий хал бу́лади деган умиддаман.
Сизга тилагим , шижоатингиз бунданда юксалсин,омад доим ёр бу́лсин.
Navoiy pedga borib keldim shugun onlayn royxatdan utib ariza topshirasiz dedi