Олий таълим тизимидаги бугунги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз қанақа?
Сизнингча, янги вазир Абдуқодир Тошқулов тизимда ижобий ўзгаришлар қила оладими?
❗️Таклиф беринг: янги вазир энг аввало ишни нимадан бошлаши керак ва олий таълим тизимида нималарни ўзгартириш талаб этилади?
👉 @xushnudbek 👈
Глобал рейтингларга кирамиз, деяпмиз. Лекин давлат ОТМларида профессор-ўқитувчи аудиториядан чиқмаяпти. Аудиториядан чиқдим, деганда қоғозбозлик - бюрократия, бўлар-бўлмас жадвални ҳар сафар ҳар хилда тўлдиришга дуч келади. Натижада ўз устида ишлаш, натижага йўналтирилган фаолият йўқ ҳисоби.
Таклиф: Профессор-ўқитувчи аудитория юкламаси 400 соатдан юқори бўлиш тавсияси амалда мажурийга айланган. Бундай талабни ҳеч бўлмаганда 300 соатга тушириш керак.
Республика бўйича 5 кунлик ўқиш режимига ўтиш лозим. Зеро дам олган мия яхши ишлайди.
Unda maktabda nima qilamiz 11 yil oqib???
Фикр билдиришга ҳали эрта!
ушбу Вазирнинг ишини бир ёки икки ой ичида кўриб, кейин фикр билдириш ўринли.
Сизнингча, янги вазир Абдуқодир Тошқулов тизимда ижобий ўзгаришлар қила оладими?
Тизимда ижобий ўзгаришни қуйи поғонадаги раҳбарлар ҳис қилишга интилиши, барчасини қуйидан бошлаб тозалаш, тартибга олиб келиши лозим.
Кема капитани яхши бўлиши мумкин, лекин матрослар ишлашни хохламаса кема сузмайди!
❗️Таклиф беринг: янги вазир энг аввало ишни нимадан бошлаши керак ва олий таълим тизимида нималарни ўзгартириш талаб этилади?
Ўзгаришни ўзидан бошлаши, янгиликдан қўрқмасдан, йўқотишлардан чўчимасдан ўзгаришларни қилиши, натижаси бўйича оғриқли бўлса оммага маълум қилиниши лозим (шундоғам ҳамма билади ҳолатни).