Олий таълим тизимидаги бугунги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз қанақа?
Сизнингча, янги вазир Абдуқодир Тошқулов тизимда ижобий ўзгаришлар қила оладими?
❗️Таклиф беринг: янги вазир энг аввало ишни нимадан бошлаши керак ва олий таълим тизимида нималарни ўзгартириш талаб этилади?
👉 @xushnudbek 👈
Xama unversitetlarning moddiy texnik bazasini yangilash kerak
талабаларни қабул қилиш тизимини ўзгартириш керак! Алмисоқдан қолган анъанавий
тест билан ўқишга қабул қилинаётган талабаларнинг ҳақиқий билим ва қобилиятини
билишнинг умуман имкони йўқ.
2. Олий таълим тизимидаги меъёрий
ҳужжатларни кескин камайтириш шарт. Университетларга академик мустақиллик
берилиши, ДТС, ўқув режа, малака талаби, фан дастури каби ҳужжатлар сонини
кескин камайтирган ҳолда, ўқитувчилар фақатгина дарс давомида фойдаланиши мумкин
бўлган ҳужжатларни қолдириш лозим. Юқоридаги ҳужжатлар фақат расмиятчилик ва
комиссия учун, улардан ўқитувчилардарс жараёнида умуман фойдаланишмайди, чунки
бунга эҳтиёж йўқ!
3. Олий таълимни ўзгартираётганга
ўхшаб сохта ҳаракат қилинмаслиги керак. Аслида олий таълим 25 йилдан бери
умуман ўзгараётгани йўқ, фақат ўзимизни ва яна айримларни алдаш учун ҳар йили
ўқув жараёнидаги ҳужжатларни “такомиллаштириб”(фанлар номини сўз ўйини қилиб
салгина ўзгартириб), ўқув режа тузилади, дастурлар қайта ишлаб чиқилади.
Афсуски бундай қоғозбозликлар билан таълим ривожланиб қолмайди.
4. Университетларга буйруқ берувчи,
кўплаб керак-нокерак маълумотларни сўровчи ташкилотлардан Олий таълим вазирлиги
ҳимоя қилиши керак. Чунки, кафедра мудирлари, ходимлар ва ўқитувчилар сўралган
жадвалларни тўлдириб, жўнатиш билан ўз асабларини ва қимматли вақтларини кетказишмоқда.
Масалан, Давлат тест маркази, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,
Давлат статистика қўмитаси, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор
технологияларни жорий этиш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қайта
тайёрлаш ва малака ошириш марказлари каби ташкилотлар
5. Ўқитувчиларнинг мажбурий ҳар 3
йилда малака оширишга жўнатилишини қайта кўриб чиқиш керак. Бундай тизим билан профессор-ўқитувчиларнинг
малакаси ошиб қолганига гувоҳ бўлганимиз йўқ!
6. Университетлардаги текширувлар ва
аттестацияларни камайтириш шарт! Университетларни аттестациядан ўтказиш
мезонларини бутунлай қайта кўриб чиқиш керак!
7. Университетлар рейтингини белгилаш
миллий нормаларини ўзгартириш шарт. Рейтингни университетлар ўзлари тақдим
этаётган ҳужжатларга қараб эмас (кўпчилиги сохта), балки бошқа мезонларга кўра
ўрганиш керак!
8. Сўнгги йилларда дарслик ва ўқув
қўлланмалар катта ўқитувчилик, ОАКдан доцентлик олиш ёки ОТМ рейтингини кўтариш
мақсадида “яратилмоқда” (асосан плагиат). Бу нарсага чек қўйиш лозим!