Олий таълим тизимидаги бугунги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз қанақа?
Сизнингча, янги вазир Абдуқодир Тошқулов тизимда ижобий ўзгаришлар қила оладими?
❗️Таклиф беринг: янги вазир энг аввало ишни нимадан бошлаши керак ва олий таълим тизимида нималарни ўзгартириш талаб этилади?
👉 @xushnudbek 👈
Bilim olish hammani harakatiga bog‘liq albatta lekin uni to‘g‘ri yo‘naltirishda o‘qtuvchini o‘rni katta shuning uchun iloji boricha bilim tajribasi yetarli o‘qtuvchilarni soni ko‘paytirilsa yaxshi bo‘lar edi.
Иккинчи масала; аксарият мактабларда шароит аслида сизга кўрсатишганларидек эмас. исмтиш тизими, ичимлик суви, ошхона ва хожатхоналардаги шароит (Хожатхона атрофига яқинлашиб ҳам бўлмайди,) ўрганилмайди. Албатта мен ўз шаҳримдаги мактаблар мисолида айтяпман. Яна бир масала ўқув йили бошланиб, токи тугагунга қадар тўгараклар ўтилишини сўрайман. Мактаб каридорида илингин тўгараклар жадвали хўжакўрсинга тузиляптими? Раҳбарият негадир биз кўрган, билган муаммоларни пайқашмайди. ЯНГИ Вазиримиз эса албатта ҳар бир муаммони эътибордан четда қолдирмайдилар деган умиддаман.