Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандингиз борадиган мактаб ҳожатхонасини ҳеч кўрганмисиз? Тошкентда ёки бошқа катта шаҳарлардаги мактабларда аҳвол бирмунча яхшироқдиру
(унда ҳам барчасида эмас), аммо бошқа жойларда ҳолат ачинарли. Ҳожатхона мавзуси биз учун негадир уятли ёки аҳамиятсиздек туюлади. Аслида унақа эмас. Бу масала ёш фарзандларимизнинг саломатлиги ва руҳияти учун жуда муҳим.
Энди муддаога ўтсам. Фарзандингиз мактабидаги ҳожатхонани яхшилаш учун нима қилиш мумкин? Қачон мактаб таъмирга тушаркин деб кутсангиз, кўп вақт керак. Ўзимиз пул йиғайлик, десангиз, ҳар ҳолда кичкина сумма эмас.
❓Хўш, нима қилиш мумкин?
Бунинг қонуний ва осон йўли бор.
📲 openbudget.uz сайтига кириб, ташаббус қолдиринг. Кейин бошқа ота-оналарни даъват қилиб, овоз йиғинг. Қарабсизки, бюджетдан керакли маблағ санитар тоза ва озода ҳожатхона учун йўналтирилади. Сиздан фақат ташаббус керак холос.
Батафсил❗️Лойиҳада фақат ҳожатхона эмас, бошқа муаммоларга ҳам
(кутубхона, ошхона, спорт зал) ташаббус қолдириш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Lekin Tekshirishdan odam kelib sharoit qanday darslar utilyapdimi deb suramagdi kelib birinci orinda davomat va Formani suraydi bu yana yangi Ozbekiston axir
Нимагаки…
Охирги вактларда миллиардларни сити, туннеллар, элита шахарчаларга сарфлаяпмиз, сарфлайверамиз…
Бу курилишлар ту’раларга кааааттта даромад келтиради.
Мактаб ва бошка таьлим муассасаси хожатхонасига расход к’илинса, у хеч канака даромад келтирмайди- да!!!
Хожатхона, к’у’лини ювишга сув, гигиенасига шароит бу’лмаган юзлаб мактаблар бор.
Республикамизда укувчилар Хаммаси хам шахар марказидаги чиройли шароитли муассасада укимайдику.
Шароит йук жойда укийдиган болаларимиздан келажакда жисмонан ва рухан саломатлик кутиб бу’ладими!!!???