❓Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?Шу савол билан мурожаат қилаётган кўпчилик абитуриентлар учун Хушнудбек Худойбердиев аниқ мисол билан
қуйидагича тушунтириб ўтди:
"Жуда кўп хотин-қизлар
"тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаш керак, яъни билим ҳам муҳим.
Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга
давлат гранти асосида жами
940 та қўшимча квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда
имтиёз берилмайди.Ҳисоблаш тартиби
Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 104та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?
Бунинг тартиби қуйидагича:
➖ тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;
➖ айтайлик Самарқанд вилоятида
жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;
➖ пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган
40 нафар хотин-қизлар
республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган
(бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);
➖ абитуриентлар турлича балл тўплашди;
➖ Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида
энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади
(2-расмда яшил ранг билан берилган);
➖ расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.
➖ қолган хотин-қизлар
ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни бали етса киради, етмаса киролмайди.
Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган
104 киши грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади.
‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.
Хуллас, тартиби шунақа. "
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
Wu 80 ta kvota tumanlarga bòlinib
Har bir tuman uchun 4 yo 5 tadan qizlar uc kvota beriladimi
har bir tumandan 4 yo 5 tadan eng yuqori bal toplagan qizlar grand ga òqiwga kiradmi
Bu kvota bowqa abituryent larga umuman aloqasi yo bu alohida ula bemalol oqiwsa boladi
Oldin tumnalarga bolinib wulardan tanlawadi