⚡Бугундан NSFLA тест синовлари бошланди
Бугун 2020-йил 7-июл куни чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма қисми бошланди.
📌 Бунда тест синовлари тўлиқ санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда ўтказилмоқда, дея ДТМ хабар бермоқда. Жумладан:
✅ тест синови ўтказиладиган бинолар дезинфекция қилинди;
✅ номзодлар дезинфекциялаш йўлакчаси орқали киритилди;
✅ уларнинг тана ҳарорати 2 маротаба ўлчанди;
✅ антисептик воситалар билан қўллар дезинфекция қилинди;
✅ ҳар бир номзодга янги ниқоб ва қўлқоп берилди;
✅ номзодлар орасида етарли масофа сақланган ҳолда, ҳар бир номзодга 3 метр квадратдан кам бўлмаган жой ажратилди.
Тест синовлари юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈