⚡️ Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари
Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.
Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика)
тест бўлмайди.Фақат
2та мутахассислик фанидан тест олинади.
Шунда баллар қуйидагича белгиланади:
1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга
3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.
2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга
3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.
Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал
189 балл тўплаш мумкин.
Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами
3 соат вақт берилади.
👉 @xushnudbek 👈
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашмоқдалар.
Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этмоқдалар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg