⚡️ Жорий йилда тест синовлари 2 та фандан бўлади
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари
Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.
Унга кўра, жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика)
тест бўлмайди.Фақат
2та мутахассислик фанидан тест олинади.
Шунда баллар қуйидагича белгиланади:
1-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга
3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.
2-блок - 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга
3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.
Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал
189 балл тўплаш мумкин.
Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами
3 соат вақт берилади.
👉 @xushnudbek 👈
Кам таъминланган оила фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади
Қийин ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган, ногиронлиги бор аъзоси бўлган оилалар қизларига 800 та алоҳида квота ажратилади. Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда рўйхат шакллантирилади ҳамда тегишли низом тайёрланмоқда.
Шунингдек, Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500 та давлат гранти квотаси берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot