Тестсиз ўтган 1 август
Тест тизимига тўлиқ ўтилганига 25 йил бўлган бўлса, шу давр ичида ҳар йили 1 август куни Ўзбекистон нақ "қайнар" эди!
Тўғри охирги 2 йилда 1 август аҳамияти бироз тушди, сабаби тестлар 1 кунда эмас, 15 кунда бўладиган бўлди. Аммо барибир асосийси шу кунда тест бўларди.
Бу ярамас пандемия бутун дунёни остин-устун қилиб ташлади. Барча қадриятлар, одатлар, қонун-қоидалар ўзгариб кетди. Ва мана 25 йилда илк маротаба
1 август куни тест синовлари ўтказилмади.
Ўтган йили 1 август куни канал муштарийлари билан биргаликда тест жараёнларига оид хотираларимизни эслагандик:
t.me/xushnudbek/2786[1 йил ичида 100 мингдан ошиқ янги обуначилар қўшилганини ҳисобга олиб,] Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.
Изоҳларда фикрларингизни кутаман.
👉 @xushnudbek 👈
testdagi savollar u chizmalarni öngim. tugul tuwda xam kormagandim tamom testnj kordim u xammaaa bilganlarim esimdan chiqgan ketgan... Lekin nasib qilmagan ekan....
Энди шунча коррупция ботқоғига ботиб қолган бизнинг университетлар ўзи нимани қойиллатишди деб ўйлаб турсам, Шуҳрат Ҳамзаевнинг мана бу постига кўзим тушиб қолди.
Бир ўқинг, ҳа, энди бир ўқинг...
⚡️⚡️Ўзбекистон олийгоҳларининг дунё бўйича рейтинги
Ўзбекистондаги бирорта ОТМ топ-1000 рейтингга кира олмаган.
Энг кучли ОТМ бўлган ЎзМУ дунё миқёсида бор-йўғи 4080-ўринда:
1. ЎзМУ: - 4080-ўрин
2. ТошПТИ Нукус филиали: - 5715;
3. ТТЕСИ: - 7586;
4. СамДУ: - 8630;
5. ТДПУ: - 8756;
6. ТТА: - 9161;
7. ТАТУ: - 9455;
8. СамДТИ: - 9663;
9. БухДУ: - 9923;
10. АДТИ: - 9964-ўрин.
Шунингдек, баъзи олийгоҳлар:
- Вестминстер: - 12 413-ўринда
- Жаҳон тиллари: - 13 146;
- Юридический: - 13 901;
- Дипломатия: - 13 985;
- ИНҲА: - 14 983;
- Стоматология: - 20 371;
- Пучон: - 21 566;
- Ёджу: - 22 484-ўрин.
Ва рўйхатнинг энг сўнгиси -Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Маълумот (таққослаш)учун: - қўшни Қозоғистон Республикасининг 10 та олийгоҳлари дунё бўйича энг кучли ТОП-1000 рўйхатга аллақачон кирган. Ҳаттоки, битта олийгоҳи жорий йилда ТОП-200 рўйхатга ҳам киришга улгурди.
Ўзбекистон эса 2030 йилга бориб ЎзМУ ҳамда СамДУни ТОП-500 рўйхатга киритишга ҳаракат қилмоқда.
———
Ҳурматли абитуриентлар, энди кўряпсизларми фарқ қанчалик катта эканлигини. Ҳа, билим оламан деган ўқувчига университет рейтинги муҳим эмас, лекин муҳит деган нарса бор, ёнингизда “супер контракт” тўлаб қўйган бир талаба “мен барибир пул билан “любой” домлани сотиб оламан, сен ўқийвер” деб турса, минг ўқиганинг билан сессияда домлага бир нима қистирмасанг, иш битмаса, сен ҳам эртами кечми шу қозонда қовуриласан.
Шунинг учун қаерга топширишни яхшилаб ўйлаб кўрганингиз яхшироқ.
Boshingiz ishlasa hali ham kechamas hech bo'lmaganda Rossiyadagi Universitetlarga topshiriylar