Тестсиз ўтган 1 август

Тест тизимига тўлиқ ўтилганига 25 йил бўлган бўлса, шу давр ичида ҳар йили 1 август куни Ўзбекистон нақ "қайнар" эди!

Тўғри охирги 2 йилда 1 август аҳамияти бироз тушди, сабаби тестлар 1 кунда эмас, 15 кунда бўладиган бўлди. Аммо барибир асосийси шу кунда тест бўларди.

Бу ярамас пандемия бутун дунёни остин-устун қилиб ташлади. Барча қадриятлар, одатлар, қонун-қоидалар ўзгариб кетди. Ва мана 25 йилда илк маротаба 1 август куни тест синовлари ўтказилмади.

Ўтган йили 1 август куни канал муштарийлари билан биргаликда тест жараёнларига оид хотираларимизни эслагандик:
t.me/xushnudbek/2786

[1 йил ичида 100 мингдан ошиқ янги обуначилар қўшилганини ҳисобга олиб,] Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.

Изоҳларда фикрларингизни кутаман.


👉 @xushnudbek 👈

1748 comments

Show 100 more comments
Б.Б.Б $$$
Кизлар масаласида бир нарса дейомиман чунки бизда факат боллар эди
Doniyor Esonbekovich
Ташкари чикардик шу билан кайтиб кирмасдигамде😄😄😄
Bizada bolla rus tikiga kech qop kiriwardide.kn oqtuchi sorardi ne kech kevissan dsa oooo naryodi. Daroga ya babulya powla tam ne doroga a zdes doroga dirdide.oqtuchimiza indami kiraqolila drdi.
Doniyor Esonbekovich
Бир сафар гурухимиз ярми дарсдан кочишганди, биза бориб домлага вазиятни этсак домламизам хохиши йугакан шекилли нега сизларам кочмадила деса буладими😂
Б.Б.Б $$$
Гурпада битта бола бориди хамма охирги парадан кочиб кетса у бир узи хамма кочиб кетди деп дарсга кирарди силадаям бормиди шунакалар
Birmarta fizika darsida amaliyotdan qaunagan suvvi nmasidir olchangandi.kn man tokdan sekin ichrb qoysam natija ozgarmypti😂😂😂😂😂buzilb qopti db domlanqarab yotbti uyo simmi qaradi buyo simmi qaradi.man rezetkadan ochrb qoyudim😂😂😂😂
Doniyor Esonbekovich
А борийди патриот деб лакаб куйганмиз😆😆😆
BOTIR
Бизада старста шунака
BOTIR
Бизада старста шунака
E bzadayam wu.starsta krili dsa hammamiza aynitardide kn ketardi
Doniyor Esonbekovich
Барака топсин старостамиз хамма фанни прейскурантини билардией тийинигача😂😂😂
BOTIR
Бир марта. Укитувчи кемаган хамма кетту сурамз двоти старста ёнимиздиги миллий универдан бошка укитувчи топиб кеган🤦‍♂️
Doniyor Esonbekovich
Жавобгарлиги коттаде старостани 😜😜😜
Sessia payt domlala mazza.qbman abet ujin qliwardiya.starstala oqat tawirdiya.
Б.Б.Б $$$
Бизда стариста унака патриот масиди
Lekin Xushnudbek.uzga kottakon raxmat.hammani talabalik oltin davriga qaytardila.eslab odammi ancha koyni kotarildi.👍👍👍👍👍👍😋😋😋😋😋😋
Б.Б.Б $$$
Э бу давлар бекорга олтин давр дейилмедида
Б.Б.Б $$$
Хамма ухладими дейман
Жахонгир
талаба булиш истагиларни кунглини сал бузди
Ассалому алайкум !
1-Августни кечагидек эслайман. Мен 2016 йил колледжни тамомлаб ТАҚИ га ўқишга топширдим. Ўшанда хамма нарсага ишонувчан эканман шекили хужжатимни мен ўйлаган сохага эмас бошқа сохага топширтиришди (аниқроги хужжатимни ўзлари истаган сохага қабул қилдилар ХУРМАТЛИ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИДАГИЛАР) ва мен шунчалар хурсанд эдимки хатто менга қабулдагилар ёрдам берди, бали паст йўналишни маслахат берди деб Водийга кетаётган шофёр амакидан тортиб ўзимнинг қишлогимдаги қўшниларимгача мақтангандим. Акам Тошкентда бўлганликлари сабабли ДТМ қоғозимни олишни уларга тайинладим. Акам ўкишга топширганларида бутун оиламиз билан бориб чимни устида чиқишларини кутганмиз лекин мен қайсарлик қилиб ортимдан хеч ким бормаслигини тайинладим ва 31 Июль куни бир ўзим Тошкентга келдим. Кечаси билан уйқим келмади гох тўплай оладиган максимал балимни хисобласам гох минимумини хисоблаб ўзимга ўзим пичирлаб бу йил кираман деб қўярдим. 1-Августь эрталаб соат 5 мен намозни ўқидим ва Аллохдан омад сўрадим ва соат 7 да имтихон топширадиган бинога бориш учун йўлга чиқдим. Йўллар тирбанд таксичи амакилар нақадар мехрибон эдиларки йўлнинг нариги тарафигаям 10 мингдан камига олиб ўтиб кўймас эдилар. Лекин ўша кун аниқ эсимда Селхоздан Панорама гача 28 минга кетганман. (Таққослаш учун айтаман Тошкент-Қўқон 35,40 минг сўм атрофида эди). Имтихонга бордим ва ана ўша ерда мен бу йил киролмаслигимни ховлининг ўзида билиб бўлган эдим. Чунки пули бор мендака қоракўзларни чўнтагидаги телефонлари билан бемалол турганликдари сабаб бўлди. Шуниси қизиқ эдики бизни пайоғимизгача ечдирдилар лекин баьзи бир номерли гурухни тахминан биздан 1соат вахтли олиб кириб кетишди. Имтихон Бўладиган хонага кирганимда эса аниқ менга бу йил насиб қилмаганлигини сездим чунки у ерда 3,4 та боллар тестларини ишлаб ўтиришарди. Хуллас имтихон тугади бинодан чиқсам бувим аям укамлар азонда йўлга чиқиб етиб келишган экан. Хурсанд бўлиб яхши ишладинми, билганларинг тушдими ва хаказо саволларга тута бошладилар. Мен еса хаммаси яхшилигини ва бу йил кирдимов деб Бувимга айтганимда қучоқлаб бетимдан ўпганлари хали хамон эсимда. Ўша йили йиқилдим лекин кўп нарсани англаб етдим ва бункерларам одам деб улардан кучлироқ бўлишни ният қилдимда мақсадларимдан қайтмадим. Кейинги йил тўлиқ билимга эга бўлиб ишонч билан ўзим хохлаган йўналишга топшириб 2 ўрин Грандга кирдим. (Менга институтда кейинги йи Бункер бўлишни таклиф қилдилар лекин кимнидир хаётини остун устун қилгим келмади )

Хушнудбек ! ака балки ёзган постимни ўқимассиз лекин умид билан ёздим канализда хеч бўлмаса исми фамилямни ёзиб ўқиганиз хақида билдириб ўтинг. Ёзган постимни қўйиш шарт эмас !
Хаммаси учун рахмат !
Ха айтганча хозирда 3 курсни тамомладим имтихонларни яхшиладик таълимни қачон яхшилаймиз. Одам конспект ва зерикарли маърузалардан чарчаб кетдику ...
Ўшанчун Инглиз тили ўқиябман кейинги йил Америка ёки Японияга магистратурага кетмоқсиман. Эшитишимча у ерда конспект форма таниш билиш деган гаплар ёқ экан 😊
Show next 100 comments