"Мендирман Жалолиддин"нинг биринчи сериясини кўрибоқ мақташ учун клавиатурага
чопгандим. Мана бугун 10-сериясини кўриб совуқ идрок билан ёзадиган бўлсак, жуда маишийлаштириб ташлашибди.
▪️Жалолиддин тўйдан олдин келинкўйлак танлаш учун бозорда газламафуруш билан савдолашиб юрибди.
▪️Жалолиддин Қутлибекага бағишлаб шеър ёзолмай қофия излаб бўғиляпти.
▪️Хоразмшоҳ саройида кечасию кундузи чўгирма кийиб юришади. Чингизийлар эса ёзда ҳам қалин пўстинда.
▪️Саройда биттагина табиб бор. Бўлғуси келинларни илон чақиб олса, табиб навбати билан уларга қараяпти.
▪️Мамлакатнинг энг шарқий ҳудуди бўлган Хўжанд ҳокими Темур Маликнинг умри пойтахтда ўтади. Ҳатто илонбоз кампирни тутиб келиш ҳам унинг зиммасида.
▪️Никоҳ тўйи бўлаётган шаҳзода Жалолиддин лойсувоқ деворлар олдида ўйин-кулги қилиб юрибди.
▪️Саҳналар кўламига қарасангиз, Чингизхон саҳройи қароқчилар бошлиғи. Хоразмшоҳ эса ўртачароқ шаҳарнинг пошшосини эслатади. Чингизхоннинг лагерида 5-10 мингта аскарга жой бор.
Албатта, Жалолиддиннинг ҳам шахсий ҳаёти бўлган, аммо кинода маиший жиҳатларига шунчалик тўхталишини кутмаган эдим. Жалолиддин Мангуберди деганда жасур саркардани эслаймиз, борингки, ватанпарвар шаҳзодани биламиз. Қайлиғига келинкўйлак излаб юрган романтик йигитни эмас, ҳар ҳолда. Ўнинчи серия бошланди ҳамки, Жалолиддин севиклисига уйлана олмади. Худди, замонавий турк сериаллари дейсиз)) У қачон уйланадию, қачон Чингизхон билан урушга киришади. Кузатамиз.
Hozircha inobatga olinmaydiku baribir keyinchalik shu filmni, shuncha xarajatni bir tiyin qilib yuborilishini oʻylayapmanda :)
Tõğrisi bu serialni 1 seriyasini kõrdimu boshqa umuman kõrmadim.Kõrmayman xam.Essiz shuncha pul.Undan kõra boğcha yoki boshqa kerakli joyga ishlat.