"Мендирман Жалолиддин"нинг биринчи сериясини кўрибоқ мақташ учун клавиатурага чопгандим. Мана бугун 10-сериясини кўриб совуқ идрок билан ёзадиган бўлсак, жуда маишийлаштириб ташлашибди.
▪️Жалолиддин тўйдан олдин келинкўйлак танлаш учун бозорда газламафуруш билан савдолашиб юрибди.
▪️Жалолиддин Қутлибекага бағишлаб шеър ёзолмай қофия излаб бўғиляпти.
▪️Хоразмшоҳ саройида кечасию кундузи чўгирма кийиб юришади. Чингизийлар эса ёзда ҳам қалин пўстинда.
▪️Саройда биттагина табиб бор. Бўлғуси келинларни илон чақиб олса, табиб навбати билан уларга қараяпти.
▪️Мамлакатнинг энг шарқий ҳудуди бўлган Хўжанд ҳокими Темур Маликнинг умри пойтахтда ўтади. Ҳатто илонбоз кампирни тутиб келиш ҳам унинг зиммасида.
▪️Никоҳ тўйи бўлаётган шаҳзода Жалолиддин лойсувоқ деворлар олдида ўйин-кулги қилиб юрибди.
▪️Саҳналар кўламига қарасангиз, Чингизхон саҳройи қароқчилар бошлиғи. Хоразмшоҳ эса ўртачароқ шаҳарнинг пошшосини эслатади. Чингизхоннинг лагерида 5-10 мингта аскарга жой бор.
Албатта, Жалолиддиннинг ҳам шахсий ҳаёти бўлган, аммо кинода маиший жиҳатларига шунчалик тўхталишини кутмаган эдим. Жалолиддин Мангуберди деганда жасур саркардани эслаймиз, борингки, ватанпарвар шаҳзодани биламиз. Қайлиғига келинкўйлак излаб юрган романтик йигитни эмас, ҳар ҳолда. Ўнинчи серия бошланди ҳамки, Жалолиддин севиклисига уйлана олмади. Худди, замонавий турк сериаллари дейсиз)) У қачон уйланадию, қачон Чингизхон билан урушга киришади. Кузатамиз.

39 comments

Show 28 more comments
Men umuman o"zbek kino ham serial ham ko"rmayman.Kinolarning saviyasi past.Ko'rib o"tirib asabim buziladi.O"zi asab ketgan.Rus zeriallarini ko"raman.
К.Х
Боюсь, что это фильм не об узбеках в главных ролях, наша актриса Саида Раметова тоже в главных ролях.
Хозирги кучада ялло килиб кизларнинг кетидан колмайдиган бекорчи йигитларга ухшатиб куйишди Жалолиддинни...
Купрок унинг жасоратлари хакда ёритиш керак эди фильмни. Хатто Искандар (Александр Македонский) куллай олмаган уруш тактикалари булган Жалолиддиннинг...
эхх тарихни бунча узгартириш шартмас эди
афсус
Gulchexra Axmadaliyeva
Qutlubeka degan qiz rostan bo'lganmi o'zi
Радуга
Менимча "Мухташам 100 йил" га таклид килишяпти. Чунки Сулаймон хам факат хотинбозлик килмаганку, лекин сериалда купрок шахсий хаёти тасвирланган, шунга карамасдан томошабинлари куп.
Manashu seriyasini juda ham bachkanalashtirib yuborishibdi🤦‍♂️
Lola Qayumova AQS rahbari🎥
Кинотехнология яьни киноиндустрия зур булгани учун хамкорлик килишдию аммо турк режиссерлари учун Бу холат табиий Оддийгина Юлдуз Ражабованинг узини тутишигача узгариб келди
............
Шу кинони умаман курмаяпман ,Кинони Ватанимизда олишмади бир,узимизи актерларимизга бош роллар берилмади икки ,эсиз сарфланган давлат пуллари ,Озодбек ашуласини айтиб юраверса булмасмиди