❓Ўқишини кўчирган талабалар қайси ҳолларда таълим кредити олиши мумкин?

Бунинг жавоби оддий. Базавий (оддий) тўлов-контракт асосида ўқишини кўчирган бўлса, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Агар табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишини кўчирган бўлса, унда таълим кредити берилмайди. Яна ҳам тушунарли бўлиши учун:

Қуйидагиларга таълим кредити берилади:

✅ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош йўналишга кўчириб, имтиҳонда ўтиш балидан юқори балл олган бўлса;
✅ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар бор бўлган ҳолатда мос ва турдош йўналишга ўқишини кўчирган бўлса;
✅ йўналиши ва ОТМни ўзгартирмаган ҳолда фақат таълим шаклини (кундузгидан сиртқига ва ҳ.к.) ёки таълим тилини (ўзбекдан русга ва ҳ.к.) ўзгартирган бўлса.

Қуйидагиларга таълим кредити берилмайди:

❌ Хориждан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини кўчириб, имтиҳонда ўтиш балини тўплай олмаган бўлса;
❌ Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, филиаллар ва нодавлат-хусусий ОТМлардан ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда кўчирган бўлса;
❌ бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишини мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчирган бўлса;
❌ бир ОТМ ичида бошқа йўналишга узрли сабаблар йўқ бўлган ҳолда ёки мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишини кўчирган бўлса.


👉 @xushnudbek👈

369 comments

Show 100 more comments
Tabaqalashtirilgan contract miqdori qancha boladi
Eng kam ish haqiga hisoblangan holdami bu
Хушнуд ака мен ички перевод учун ариза топширган эдим. Энди менга ухшаган талабалар табакалашган тулов шартнома асосида перевод буладими ёки узи укиган ОТМда тулаган контрактини тулаб перевод буладими?
Тураева🌺Хабибахон🌺
Assalomu aleykum transfer edu uzdagi arizalar javobi qachon chiqadi
®Jamshidbek_Mansurov
Eng kam ish haqiga hisoblangan holdami bu
Яъни агар контрактиз 6 млн зиёд булса 8 баробари 50 млндан ошик булади
ʕ•̫͡•ʔ❤️ Guli Alibekova ❤️ʕ•̫͡•ʔ
Xushnud aka turdosh deganga tushundim, mos degan nima degani, maktabgachadan oʻzimni viloyatimga ped psixologiyaga yozganman mos turdoshmi shu. Meniki endi
Asilbek Ibragimov
Amaliy imtihonlar qachon boladi biladiganlar iltimos aytib yuboringlar
Люда
Ассалому алейкум, саволим бор эди. Углим контракт тулови асосида укишга кирди. Лекин оила аьзолардан хеч ким кафил була олмайди сабаби давлат корхоналарида бирортамиз ишламаймиз . Кредит ололмаймизми?
Хасанбек Хусанбек
Ассалому алейкум Хушнуд ака мен Короколпогистон Рес Кунград шахриданман мен шу йили Узбекистон сан'ат ва маданият инистетути Нукус филиалига окишга топширдим, хозирда 8 сонли Мктабгача талим Муоссасасида ишлайман балим 67.2 сиртки болимга, енди мен кантрактга умид килсам боладими, агар кантрактга кирган болсам болип толаш мумкунми кантрактимни, кандай енгилликлар бол сиртки болимга
Maksimalni nechpulgacha pul osa buladi oka yana moshina olsa ham buladimi kreditga bumaydimi yoki
Muslima
Uzrli sabab nima degani?
Хушнудбек,Президент мактаблари имтихонлари асосий боскич буйича шаффофлик булди деб уйлайсизми?
Gulchehra
Talim krediti berishda banklar bizda resurs cheklangan deyishadi. Shu togrimi
Show next 100 comments