Тўлов контракт нархлари арзонлаштирилиши керак!"Масофавий таълим" саҳифасининг
ёзишича, эртага бугунги оғир кунларнинг асорати осонроқ битиши учун бугун таълимга ва талабаларга имкон яратилиши керак
Яқинда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев янги ўқув йили сентябр ойидан масофавий шаклда бошланиши режа қилинаётганини
маълум қилди.
Энди масаланинг бошқа бир муҳим жиҳатига,
талабаларнинг тўлов контрактига, эътибор қаратсак.
Биринчидан, янги ўқув йили бошланишига 1 ой вақт қолди. Лекин ҳали эски ўқув йилининг контрактини тўлолмаган талабалар кўп. Чунки тўлашга имкони йўқ. Имкони бўлса, шунча огоҳлантиришларга қарамай тўларди-да.
Иккинчидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги карантин чекловлари даврида талабаларга стипендия тўловлари вақтида тўлаб келинаётганини
таъкидлади. Яқинда Ўзбекистон Миллий университети матбуот хизматидан олган маълумотимизга кўра, талабаларнинг стипендияси июл, август ва сентябр ойлариники битта қилиб, сентябрда берилишини маълум қилишди. "Тепадан" шундай топшириқ келган экан. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги стипендиялар вақтида тўланмоқда, деб ёлғон маълумот бердими?
Карантин бўлиб, одамлар қийин аҳволда қолди, шунда ҳам курсдан курсга қолиб кетиш важи билан талабаларга контрактни тўлаш талаб қилинди. Кўпчилик бир амаллаб, қийналиб тўлади. Энди нега стипендиялар вақтида берилмаслиги керак?Учинчидан, «ОТМлар талабаларга масофавий (онлайн) таълим бериш жорий этилгани муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга қўшимча маблағлар сарфламоқда. Бундан кўриниб турибдики, амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори, ўқитишнинг ҳақиқий харажатларига нисбатан кам. Шу сабабли тўлов-контракт миқдорларини камайтиришнинг имкони мавжуд эмас», –
деб айтмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Бу гаплар умумий гаплар, холос. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бирор жойда харажатларнинг аниқ рақамларини тақдим этмаган.
Масофавий (онлайн) таълимни жорий этишга қанча маблағ сарфланмоқда? Наҳотки, аввалги таълим билан масофавий (онлайн) таълимнинг харажатлари бир хил бўлса? Тўртинчидан, 1-июндан бошлаб, Жаҳоннинг нуфузли университетларини жамлаган
Coursera онлайн таълим платформаси карантин сабабли бутун дунё бўйлаб коллеж ва университет талабаларига ўз курсларига бепул кириш
имкониятини очди. Талабалар учун 3800 дан ортиқ курслар, 150 мутахассислар иштирокидаги интерфаол лойиҳалар, 400 мутахассислик ва 11 профессионал сертификатлаш дастурлари мавжуд эди.
Карантин туфайли Cоursеra бутун дунёга бепул таълим тақдим этганда, нега ўзимизнинг келажак авлодга, талабаларга арзонлаштирилган контрактдаги таълимни тақдим эта олмаймиз? Бешинчидан, контрактни тўлаган бўлса ҳам, грантда ўқиса ҳам,
сифатсиз ва қиммат интернет сабаб минглаб талабалар сифатли таълим ололмаяпти. Шу жиҳатларга нега жиддий эътибор берилмаяпти?
Олтинчидан, Президент Шавкат Мирзиёев аҳолига ёрдам бериш учун кўплаб қарорлар
қабул қилмоқда. Булар, албатта, шу халқнинг манфаати учун.
Давлат раҳбари халқнинг манфаати учун тинмай ҳаракат қилаётганда мутасаддилар контракт масаласида нега халқнинг ва талабаларнинг манфаатига иш кўрмайди? Хуллас, тўлов контракт нархлари арзонлаштирилиши керак. Масофавий (онлайн) таълимнинг харажатларини шундоқ ҳам талабаларнинг тўлов-контракти қопламаяпти, деган гаплар жуда кулгили ва ишончсиз.
Қаерда, қайси қонунда ёзилганки, талабаларнинг контракти харажатларни қоплаши керак, деб? Ҳозир ҳамма бу балолардан эсон-омон қутилиб олиш ҳақида ўйлаяпти. Лекин ундан кейини ҳақида ҳам ҳозирдан бош қотириш керак, назаримизда. Тўғри, бугун талабаларнинг тўлов контрактини арзонлаштириш иқтисодиётга қанчадир зарар келтирар. Aммо унитмаслик керакки,
ҳар қандай давлатни, жамиятни фақат таълим қутқаради ва юксалтира олади.Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈
Oddiy misol:
Farĝona viloyatiga Samarqandlik odamni xokim etib tayinlab qõyilsa, farĝonaga foydadan kõra zarar. Sabab har qanday holatdayam Samarqandga jon tortadi.
Oliy talimning yuqori organlarida ham xuddi shunday muhit. Umuman aloqasi yõq bu sohaga ularni. Aloqasi bõlgan taqdirda ham asl holatni oxirgi marta kõrganlariga kamida 50 yil bõlgan. Xonasida õtiradila, ikkita, atlas kõylak kiyvolib, qõliga yozib berilgan matn orqali maqtov yoĝdirayorgan qizlarni katta telivizordan kõriiiiibbbbbbbb. Ularga gap kor qilarmidi.