🇺🇿💪Феруз Сайидов —
олтин медаль соҳиби
Пара-дзюдо баҳсларида -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Феруз Сайидов финалда қўшни қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб этди.
Бу ўринда мураббийнинг кўрсатмасига қойил қолиш керак. “Чап томондан тепадан қисволишинг керак” деган кўрсатмани Феруз аъло даражада уддалади. Бошқача айтганда ушбу мусобақаларда мураббийларимиз спортчиларимизнинг том маънодаги кўзи бўлмоқда.
Медалларимиз сони 9 тага етди:
🥇🥇🥇🥇4 та олтин;
🥈🥈🥈3 та кумуш;
🥉🥉2 та бронза.
👉 @xushnudbek 👈