Ўзбек халқи учун қонли кун
Бундан 83 йил олдин айни шу куни, яъни
1938 йил 4 октябрь - Ўзбекистон тарихидаги энг қайғули ва қонли кунлардан бири. Сабаби ўша куни манфур Сталин қатағонининг навбатдаги йирик сериясига старт берилди.
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишларида ўзбек халқининг энг олди маърифатпарварлари, зиёлилари, олимлари ва давлат арбобларига ҳукм ўқилди ва уларнинг аксарияти отиб ташланди.
Жумладан, 4 октябрь куни
Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби эл ардоғидаги шоир ва ёзувчилар,
Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи
Худойберган Девонов отувга ҳукм қилинди. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4 октябрида, шошилинч қатл этилди.
Ҳарбий коллегиянинг
1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида жами
507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилди. 1934-38 йилларда Ўзбекистондан
40 минг нафардан ортиқ инсонлар қатағон қилинди. Шуларнинг
730 нафари «халқ душмани» сифатида отиб ташланди.
Ватан ва миллат учун жон фидо қилган ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин! Илоҳим, бундай кунлар бошқа ҳеч қачон қайтиб келмасин.
P.
S.: Суратда Абдурауф Фитратни ўлимга ҳукм қилиш ҳақидаги ҳукм акс этган. Ҳукмга эътибор қилсангиз, унда
5 октябрь санаси турибди. Яъни ўзбек зиёлилари аввал
4 октябрда отилиб,
эртаси куни уларга ҳукм расмийлаштирилган.
👉 @xushnudbek 👈
Бирок хозирги Москва бунда айибдор эмас. Россиянинг узида минглаб одамлар катагонга учраганди. Хатто фазога биринчи космонавтни учирган Королёв хам.
Бу уша пайтдаги режим эди.
Режимнинг асосий максади - барчани буйсундириш.
Узимизда хаммадан мустакил булган йилларда канчадан-канча адолатсиз хукмлар укилди? Хозир хам адолатсиз карорлар чикарилмокда.
Агар утмишдаги вахшийликлар учун узр берилаверса, тарихдаги бизнинг ерларимизни забт этган юнонлардан, араблардан, мугуллардан сурашимиз керак. Амир Темур забт этган давлатларга биз хам узримизни айтишимиз керак! 😃