Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов “Сардоба” сув омбори фожиаси юзасидан қўзғатилган ва ДХХ томонидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан дастлабки маълумотларни берди.
Жиноят иши доирасида фожиа сабаби юзасидан асосий 4 та тергов версияси бўйича тергов олиб борилмоқда:
1. Лойиҳалашдаги хатоликлар;
2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик;
3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар;
4. Табиий офат.Ҳозирда 4 та версияни текшириш юзасидан тегишли экспертизалар, тафтиш ва текширишлар тайинланган.
👉 @xushnudbek 👈
шундай хулоса бор. Мен хам Сардоба воқеяларини кузатиб борябман. Худо хохласа
"тезкорлик" билан олиб борилган тергов суруштурув ишлари 1 сентябрда
очилиб айбдор "Табиий офат ўғли Ёмғир Шамолов" қамоққа олиниб. Мустақиллик
байрами муносабати билан авф этилади (аминистия). Шубилан беркинмачоқ уйинию.
Айбдорлар топилиб жазоланиши хақидаги эртагимиз тугайди. Рахмат хаммага.
Хамма нарсасидан айрилган булса???
Сабаби бу пуллар(Самарканд) 5млрд шахар инфрасструктурасини яхшилашга ишлатилармиди???Хар ёмгир ёкканда шахарни сув босади!