Грузиянинг
“Bravo Metehi” гуруҳи хонандалари Севара Назархоннинг “Улуғимсан, Ватаним” қўшиғидан парчани
ўзбек тилида маҳорат билан ижро этди. Видео гуруҳнинг Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинди.
“Ушбу қўшиқ ўзбекистонлик опа-сингил, ака-укаларимиз учун грузинлардан совға сифатида жаранглайди”, — дейди гуруҳ хонандалари.
Бугунги кунда ўзбек тили мавқеи бўйича кенг муҳокамалар, Россия вакиллари ва матбуоти томонидан провокациялар бўлиб турган бир пайтда, бу видеони кўриб, кўз қувнайди.
👉 @xushnudbek 👈
Хушнудбек, сизлардан илтимос, шу тил мавзусини тухтатиб куйманглар. Булмаса каердаги чет эллик аел еки бошкалар бизни тил такдирини узларича хал килишмокчи булишади. Нима, улар бизни халиям узларини мустамлакаси деб уйлашади шекилли.
Uni qanchalik Vatanini sevganini yana bir bor his etdim.