⚡️ Академик лицейларга кириш тест синовлари 30 август куни бўлади

📆 2021-2022 ўқув йили учун Академик лицейларга кириш тест синовлари 2021 йил 30 август куни 2 сменада ўтказилади. Бунда тест синовлари:

1️⃣-сменада 08:00 дан 09:40 га қадар;
2️⃣-сменада 18:00 дан 19:40 га қадар бўлиб ўтади.

📚 Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

⏳ Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 1 соату 40 дақиқа вақт ажратилади.

📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича эса 1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.

🖥 Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига ўқувчиларнинг интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлашда фойдаланиладиган тест спецификацияси ва намунавий тест топшириқлари жойлаштирилган бўлиб, талабгорлар https://dtm.uz/page/iq_test саҳифаси орқали улар билан танишиши мумкин.

👨🏻💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 29 август куни 09:00 дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг litsey.edu.uz сайтидан ва Академик лицейлардан олишлари мумкин бўлади.

❕ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.


👉 @xushnudbek 👈

274 comments

Bu yerda ham mandat haqida yozish boshlansin
Mandat😭
❣ 𝗨ᵐ𝗜ᵈ𝗔 𝗝ᵘ𝗠ᵃ𝗬ᵉ𝗩ᵃ 😍 330-ᵍʳᵒᵘᵖ
Mandaaaaaaaat
SHUXRAT
MANDAT QACHON CHIQADI
❣ 𝗨ᵐ𝗜ᵈ𝗔 𝗝ᵘ𝗠ᵃ𝗬ᵉ𝗩ᵃ 😍 330-ᵍʳᵒᵘᵖ
MANDAAAAT CHIQSINEEEE
Xushnudbek aka mandat bugun chiqarmikin chiqmaydi degan xabarlar bor✊
❣ 𝗨ᵐ𝗜ᵈ𝗔 𝗝ᵘ𝗠ᵃ𝗬ᵉ𝗩ᵃ 😍 330-ᵍʳᵒᵘᵖ
Bugun deyishgandimi uzi yo bu fake midi
Mandat haqida aniq bir sanani ayting Xushnudbek aka bilib bering iltimos
Gulshan Yusupova
Assalomu aleykum Xushnudbek aka Mandat qachon chiqadi aniq sanasi bormi
Nega TDYU litseyini imtinon javoblari chiqmayabti.
Mandat qachon chiqadi eeee
Биз ухламяпмиз кутиб мандатни😃
⚡shu belgini kòrsam mandat chiqibdi deb yuragim yorilib ketyapti😂😂😂
IQ testdan shu testni tuzadiganlar (tarjima qiladiganlar) ham o'tish ehtimoli kamkuya, lekin bu yaxshi qadam
Mandat qachon chiqadi akademik litseylar kimga kerak reklama bn Bakalvrga oid bolmagan yangiliklar jonimga tegdi
Turdosh ichki perevod uchun toʻlov qiladimi kim bilsa aytvorilar. Bizdan toʻlov qil deyabdi
Muhriddin
Baribir hechkim javob bermaskanu
Show next 100 comments