⚡️ Академик лицейларга кириш тест синовлари 30 август куни бўлади
📆 2021-2022 ўқув йили учун Академик лицейларга кириш тест синовлари
2021 йил 30 август куни 2 сменада
ўтказилади. Бунда тест синовлари:
1️⃣-сменада 08:00 дан 09:40 га қадар;
2️⃣-сменада 18:00 дан 19:40 га қадар бўлиб ўтади.
📚 Тест синовлари таълим йўналишига
мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.
⏳ Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга
1 соату 40 дақиқа вақт ажратилади.
📌 Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл –
146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун
3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича эса
1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.
🖥 Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига ўқувчиларнинг интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлашда фойдаланиладиган тест спецификацияси ва намунавий тест топшириқлари жойлаштирилган бўлиб, талабгорлар
https://dtm.uz/page/iq_test саҳифаси орқали улар билан танишиши мумкин.
👨🏻💻 Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 29 август куни 09:00 дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
litsey.edu.uz сайтидан ва Академик лицейлардан олишлари мумкин бўлади.
❕ Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.
👉 @xushnudbek 👈
Perevod masalasi boʻyicha toʻgʻri gaplar gapiribsiz, umuman hamma gaplarizga qoʻshilaman, oxirida rosti yigʻlavordimee eshitib👍
2 мутахасисликка хужжат топширган эдим, 2019 да укишни тугатганман, укишда грандда укиганим сабаб дипломни асл нусхасини олганим йук хали. Энди шахсий кабинетимга кирсам хужжатим рад этилибди. Асл нусхаси булмагани ун. Бундай холда кандай чора куриш кк?????????????🤔🤔🤔🤔🤔🤔 илтимоссс жавоб беринггг