Жавоб бўялмаган ёки барча катаклар бўялган саволга нега балл берилган?
✅ Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида интернетда тарқалаётган айрим жавоблар варақаларида бўялмаган ёки барча жавоблар бўялган бўлса-да, балл берилган ҳолатларга изоҳ берди.
«Ушбу ҳолатда ҳеч қандай қонун бузилиши аниқланмади. Бунда абитуриент томонидан расмда кўриниб турган саволларга нисбатан эътироз билдирилган ва унга мос доирача бўялмасдан қолдирилган. Эътирозни ўрганиш натижасида абитуриентнинг эътирози асосли топилиб, унга балл берилган.
Таъкидлаш керакки, шундан сўнг эътирозли деб топилган шу савол қайси тест топшириқлари китобларида тушган бўлса, барчасига балл берилган. Тегишли доирача бўялмаган ёки ўша саволнинг барча доирачалари бўялган бўлса ҳам»
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈