Алишер Усмонов ажратган маблағ сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга тарқатиладиРоссиялик тадбиркор Алишер Усмонов томонидан ажратилган маблағ яқин кунларда «Сардоба» сув омбори бузилишидан жабрланган
аҳолига тенг қийматда бўлиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, Алишер Усмонов ажратган хайрия маблағи ҳозирда Республика Маҳалла фонди ҳисоб рақамида турибди. Маблағлар Рамазон ҳайитига қадар тарқатилиши кутилмоқда. Бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар ҳам
жабрланган аҳоли учун очилган пластик карталарга ташлаб берилади.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев тадбиркор Алишер Усмонов нафақат ўз ҳамюртларига, балки офатдан жабр кўрган қозоғистонликларга ҳам ёрдам берганини таъкидлаб, унга миннатдорчилигини билдирган.
👉 @xushnudbek 👈
Энди ана шу сув омборни курган амалдорларни канчалик катта лавозимда ишлашидан катъий назар жазолай олинса бошкаларга хам бу бир ибрат буларди. Келтирилган зарар халк ризкини "туя" килган, жигилдонига урган виждонсизлардан ундириш керак. Бутун Узбекистон ахли шундга умид килиб турипти.
Ахиок блогерлар,, колингдан келса керакли мавзуда,, видео и еще шу хакда интервью олилар,, юлдуз,, асалхонейларни тек куйилар,,, керакмас одамларни чалгитиш болмагур мавзулар билан,,, кузиларни очилар шунча ахоли уйсиз бош панасиз колди угри ифлос мутахамларни дастидан,,, балким етар,, талаб килишниям урганармиз,, балким а!?
Mana shunday O'zbekistonimizning og'ir kunda yordam qo'lini ayamayotganlarning biri Hurmatli Alisher aka Usmonov dir U kishining yordamlari O'zbekiston uchun beqiyos rahmat!!!! Mening fikrimcha O'zbekistonimiz rivojlanishi uchun hammamiz xuddi Alisher Usmonov kabi bir tanu bir jon bo'lib kurashishimiz shart va zarur deb o'ylayman.