Алишер Усмонов ажратган маблағ сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга тарқатиладиРоссиялик тадбиркор Алишер Усмонов томонидан ажратилган маблағ яқин кунларда «Сардоба» сув омбори бузилишидан жабрланган
аҳолига тенг қийматда бўлиб берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, Алишер Усмонов ажратган хайрия маблағи ҳозирда Республика Маҳалла фонди ҳисоб рақамида турибди. Маблағлар Рамазон ҳайитига қадар тарқатилиши кутилмоқда. Бунга қўшимча тарзда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилаётган маблағлар ҳам
жабрланган аҳоли учун очилган пластик карталарга ташлаб берилади.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев тадбиркор Алишер Усмонов нафақат ўз ҳамюртларига, балки офатдан жабр кўрган қозоғистонликларга ҳам ёрдам берганини таъкидлаб, унга миннатдорчилигини билдирган.
👉 @xushnudbek 👈
Матуботда расмий элон килиниши керак хар бир Сирдарёлик фукаро исми фамилияси манзили телефон раками.
Ва таксимланган одамлар сони ва канча сумдан текканлиги халк буни билиши жуда мухим.
Хеч булмаса хайрия пули туя килнмаса булгани.
Тугонга ишлатилган маблаг хакида тез орада жамоатчилик хабардор килинади деган умиддамиз!