⚡️https://mandat.dtm.uz сайти ишга тушди. Бугун кечки пайт илк жавоблар эълон қилинади
Кеча тестга кирганлар ўз натижаларини интиқ кутаётган бўлса керак. Бугун кечки пайт тестда ким неча балл олгани эълон қилинади. Ўқишга кирган ёки кирмагани эса барча тест синовлари тугагандан сўнг
10 кун ичида эълон қилинади.
❗️Абитуриентлар ўз балларини my.dtm.uz орқали билиб олишлари мумкин.
Шунингдек, жорий йил ДТМ томонидан анча қулай ва кўп функцияга эга
https://mandat.dtm.uz сайти ҳам яратилди. Агар сайт дизайнига қарасак, абитуриентларнинг фамилия-исми, олган бали, топширган ОТМ ва йўналиши каби маълумотлар ҳам эълон қилинади.
Бундан ташқари имтиёзлилар натижасини алоҳида кўриш мумкин. Шунингдек, статистика бўлими ҳам бор. Унда йўналишлар ва имтиёзлилар учун
ўтиш баллари кўрсатиб борилади.
Хуллас, янги форматдаги мандат сайти аввалги йилларга қараганда кўплаб имкониятлар бераркан. Яна ҳам бугунги илк натижалар эълон қилинганда, синаб кўрамиз.
👉 @xushnudbek 👈
Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб берилади.
Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:
— Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий буджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;
— молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/09/women-girl/?utm_source=push&utm_medium=telegram
@Olmaliqnews