Бугун блиц-шахмат бўйича жаҳон чемпионати старт олади
Варшава шаҳрида FIDE томонидан рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатлари ташкил этилмоқда. Кеча рапид, яъни тезкор шахматда ҳамюртимиз
Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлганидан хабарингиз бор.
Бугун блиц турнир старт олади. Бугун 12 та, эртага 9 та ўйин, жами 21 та тур ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
🇺🇿Жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан
Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов ва
Жавоҳир Синдоров иштирок этади. Ҳамюртларимизга омад тилаймиз!
Турнирни
мана бу ердан кузатишингиз мумкин.
Изоҳ: рапид турнирда ҳар бир иштирокчига жами 15 дақиқа ва ҳар бир юриш учун қўшимча яна 10 сония қўшиб берилади, блиц турнирда эса жами 3 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 2 сония қўшиб берилади.
👉 @xushnudbek 👈
Рапид тезкор 15 дакика?
Блицга эса 3 дакика?
Кайси бири тезкор?