Шу тупроқдан топдим бахтимни,
Фарзандимни севганча севгум.
Юртга бўлган муҳаббатимни,
Мендан тортиб ололмас ҳеч ким.
Азиз юртдошлар. Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами билан Сизларни ғойибона табриклаш насиб қилганидан хурсандман. Бугунги алғов-далғов кунларда тириклик энг катта неъмат эканлигини янада яхшироқ англадик, чамамда.
Озодлик ва мустақиллик ҳам худди шундай катта неъмат, у хоҳ бир давлатнинг мустақиллиги бўлсин, хоҳ бир шахснинг озодлиги, фарқи йўқ, унинг қадрига етиш керак.
Она Ватанимизни Яратганнинг ўзи бало-қазолардан асрасин. Юртимиз тинч, халқимизнинг дастурхони тўкин бўлсин. Ютуқларимиз кўпайсин, муаммоларимиз камайсин. Ҳукумат янада халқчиллашсин, халқимизнинг ҳаёти янада фаровонлашсин.
Мустақиллигимиз бардавом бўлсин!Ҳурмат билан,
Хушнудбек!
👉 @xushnudbek 👈
Шунингдек, 1-сентябрь - жонажон Ўзбекистонимиз истиқлолининг 29 йиллик байрами билан чин дилдан қутлайман!
Мустақиллигимиз абадий, юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Айни синовли кунлардан эсон-омон ўтиб, тезроқ одатий ҳаёт тарзимизга қайтишни, оиламиз, ота-оналаримиз ва фарзандларимизнинг бахтига доим соғ бўлишимизни тилайман. Келгуси шу кунларга ёруғ юз билан қаторимиздан хато бўлмай етиб боришимизни Яратгандан сўраб дуо қиламан.
Барчангизни яна бир бор байрам билан табриклайман!
Ногохон тонгда уйғониб кўзимга йош келди нима учун биласизларми мухтарам 1- Юртбошимиз Ислом Каримовни еслаб.... Бу инсон юртимизга Оллоҳ берган неьмат бўлган инсон едилар Мустақиллигимизнинг асосчиси юртимизни мустахакам пойдеворини бунйод етган инсон едилар Оллоҳ им ўз рахматига олган бўлсин🙏🕋🕋🕋...
Хозирги Президентимиз Ш. М. Миромонвич бу буйук инсонни хақиқий муносиб давомчиси деб биламан, Оллохим уларнинг ишларига ривож берсин, бошлари омон бўлсин...
(Оллоҳ барчамиздан ўзи рози бўлсин, пандемия балосидан ўзи асрасин Мустақиллигимиз бардавом бўлсин)
Гапимга қўшилганлар арзимаган битта Лайк..