​​ШУ РОСТМИ: 4%лик грантга тавсиянома олган хотин-қизларнинг ҳаммаси 3 йил мажбурий ишлаб беришадими?

Кўпчилик сўрашмоқда. Хотин-қизлар 4%лик грантга тавсиянома олиш учун нима қилиш керак?

Яна бир бор эслатиб ўтамиз:

✅ Тавсиянома олмоқчи бўлган хотин-қизлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман/шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари керак;

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

1) туман/шаҳар ҳокими ўринбосари номига ариза;
2) белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан);
3) маълумотнома, объективка;
4) умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома;
5) паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

✅ Ҳужжатлар 10 июлгача қабул қилинади;

✅ Туман бўлимларида ташкил этилган ишчи гуруҳ талабгор қизларнинг ҳужжатларини вилоят бошқармаларига 8 июлга қадар тақдим этади;

✅ Вилоят бошқармалари томонидан эса ҳужжатлар кўриб чиқилиб, 10 июлга қадар вазирликка юборади;

✅ Хотин-қизларга тавсияномалар 15 июлга қадар берилади;

✅ Тавсияномалар берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар 20 июлга қадар ДТМ базасига киритилади.

Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:

👉 кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
👉 ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
👉 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
👉 шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
👉 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
👉 ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
👉 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

2 comments

♥Guljahon♥
Assalomu alaykum menda savol bor edi men Karimova Guljahon 1999 yilman kamtaminlangan oilani farzandiman kimga murojat qilsam bo'ladi.iltimos yordam bering.
Axmedova M. M. 👸
Assalomu aleykum bu imtiyoz magistraturagayam otadmi yoki faqat bakalavr uchunmi